Навоий шаҳридаги 4-мактабнинг 2-синф ўқувчиси Муҳаммадали Юсупов инглиз тилидан Б2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди.
Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди. Қайд этилишича, Муҳаммадали 8 ёшда бўлиб, шу тариқа у ёш тоифасида мазкур сертификатни қўлга киритиш бўйича рекорд қайд этди.
Маълумот учун, олий таълим муассасаларига киришда чет тилидан B2 сертификатига эга абитуриентларга максимал балл берилади.
Шунингдек, умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари учун ҳам камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат талаб этилади. Ушбу талаб 2026 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилган эди, бироқ айрим сабаблар туфайли 2026–2027 ўқув йили бошига қадар узайтирилди.






