АсосийБу қизиқ

Бугун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Бу ҳақда “Ўзгидромет” эълон қилган об-ҳаво прогнозида келтирилган.

'Бугун ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади'ning rasmi

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 27-29 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шекспирнинг Лондондаги уйи жойлашуви аниқланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.04.2026 14:44

    Шекспирнинг Лондондаги уйи жойлашуви аниқланди

    Тадқиқотчилар машҳур ёзувчининг пойтахтдаги ягона мулки қаерда бўлганини аниқлади.

    'Бугун об-ҳаво қандай?'ning rasmi

    Бу қизиқ 19.04.2026 03:05

    Бугун об-ҳаво қандай?

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

    'Жаҳон чемпионати чипталари нархи қанча?'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.04.2026 10:56

    Жаҳон чемпионати чипталари нархи қанча?

    ФИФА раҳбари ЖЧ чипталари нархи бўйича изоҳ берди.

    'Илон Маск сунъий интеллект сабаб АҚШ аҳолисига пул тўлашни таклиф қилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.04.2026 03:51

    Илон Маск сунъий интеллект сабаб АҚШ аҳолисига пул тўлашни таклиф қилди

    Миллиардер фикрича, робототехника ва сунъий интеллект ривожи товар ва хизматлар ҳажмини кескин оширади, шу боис бу жараён инфляцияга олиб келмайди.

    'Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 18.04.2026 02:56

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда

    Бу ҳақида Ўзгидромет томонидан эълон қилинган прогнозда маълум қилинди.

    'Бугун ҳам ёмғир ёғмайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.04.2026 02:47

    Бугун ҳам ёмғир ёғмайди

    “Ўзгидромет” об-ҳаво прогнозини маълум қилди.