Жорий йилнинг 18–19 апрель кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.
Унга кўра, шанба ва якшанба кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Якшанба куни кундузги ҳарорат 20–25 даража атрофида, жанубий ҳудудларда эса 26–28 даражагача етади.
Пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам дам олиш кунлари давомида айрим пайтларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шанба куни ҳаво ҳарорати 19–21 даража, якшанба куни эса 21–23 даража атрофида бўлади.
Аввалроқ Ўзгидромет 18–23 апрель кунлари кутилган ёмғирлар сабабли республика тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.






