Тошкентда бугун кун давомида айрим пайтларда бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бугун ҳаво ҳарорати 21–23 даражагача илийди.
Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Кундузги ҳарорат 20–25 даражагача, жанубий ҳудудларда эса 26–28 даражагача илийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда эса ёғингарчилик (ёмғир ва қор) кузатилади.
Шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.






