АсосийЖамият

Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди

Тақдимотда тиббий хизматлар сифатини ошириш, лицензиялаш тизимини кучайтириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги механизмлари кўриб чиқилди.

'Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди. Унда аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, сўнгги йилларда хусусий клиникалар сони сезиларли ошган: 2016-йилда 3,2 мингта бўлган муассасалар 2026-йилга келиб 8,7 мингтага етиши кутилмоқда. Шу билан бирга, соҳада назорат механизмлари етарли эмаслиги, лицензиялаш талаблари замонга мос эмаслиги каби муаммолар ҳам қайд этилди.

Тақдимотда тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини кучайтириш, назоратни электрон тизим орқали амалга ошириш, шунингдек, хусусий клиникаларга бюджет маблағлари ҳисобидан хизмат кўрсатиш имконини бериш таклиф қилинди. Аккредитатсиядан ўтган хусусий муассасаларга трансплантация билан шуғулланишга рухсат бериш ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2030-йилга қадар барча давлат тиббиёт муассасаларини босқичма-босқич мажбурий лицензиялаш, олис ҳудудларда клиникалар ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш ва хорижий мутахассислар учун солиқ имтиёзлари жорий этиш кўзда тутилган.

Соҳага инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигини ташкил этиш, шунингдек, “Health Invest” компаниясини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, масъулларга уларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотини ва фарзандини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотини ва фарзандини пичоқлаб ўлдирди

    Ширин шаҳрида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида бир аёл ва унинг 5 ёшли қизи ҳалок бўлди, яна бир бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

    'Тошкентда Nexia-2 устида рақсга тушган ўсмирлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:55

    Тошкентда Nexia-2 устида рақсга тушган ўсмирлар аниқланди

    Пойтахтда ҳаракатланаётган автомашина устига чиқиб рақсга тушган бир гуруҳ ўсмирлар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

    'Боку шаҳрида БМТнинг урбанизация бўйича энг йирик глобал форуми — WUF13 бўлиб ўтади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:34

    Боку шаҳрида БМТнинг урбанизация бўйича энг йирик глобал форуми — WUF13 бўлиб ўтади

    2026 йилнинг 17–22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон шаҳарлар форуми ўн учинчи сессияси (WUF13) бўлиб ўтади.

    '“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    “Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар расмийлар томонидан рад этилди.

    'Кучли таъсир қилувчи дори савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Кучли таъсир қилувчи дори савдоси фош этилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир неча шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Украина ЕИга тезроқ қабул қилишни талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Украина ЕИга тезроқ қабул қилишни талаб қилмоқда

    Киевнинг Европа Иттифоқига шошилинч қўшилиш борасидаги талаблари Брюссель билан муносабатларда тарангликка сабаб бўлмоқда.