АсосийЖамият

Тошкентда Nexia-2 устида рақсга тушган ўсмирлар аниқланди

Пойтахтда ҳаракатланаётган автомашина устига чиқиб рақсга тушган бир гуруҳ ўсмирлар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

'Тошкентда Nexia-2 устида рақсга тушган ўсмирлар аниқланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир нечта бола Nexia-2 автомобили устида ҳаракат давомида рақсга тушаётгани акс этган эди. Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, ҳодиса 26 апрель куни тунги соат 02:00 атрофида Юнусобод туманидаги йўл чорраҳаларида содир бўлган.

Аниқланишича, ҳайдовчи ўсмирларнинг хавфли ҳаракатларига йўл қўйиш билан бирга, баланд овозли мусиқани ҳам ёққан. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жўнатилган.

Шунингдек, ўсмирлар Сурхондарё вилоятидан экани ва Тошкентда ота-она ҳамроҳлигисиз бўлгани маълум бўлди. Улар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Ота-оналарига нисбатан ҳам тегишли тартибда маъмурий чора кўрилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:35

    Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди

    Тақдимотда тиббий хизматлар сифатини ошириш, лицензиялаш тизимини кучайтириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги механизмлари кўриб чиқилди.

    'Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотини ва фарзандини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотини ва фарзандини пичоқлаб ўлдирди

    Ширин шаҳрида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида бир аёл ва унинг 5 ёшли қизи ҳалок бўлди, яна бир бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

    'Боку шаҳрида БМТнинг урбанизация бўйича энг йирик глобал форуми — WUF13 бўлиб ўтади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:34

    Боку шаҳрида БМТнинг урбанизация бўйича энг йирик глобал форуми — WUF13 бўлиб ўтади

    2026 йилнинг 17–22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон шаҳарлар форуми ўн учинчи сессияси (WUF13) бўлиб ўтади.

    '“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    “Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар расмийлар томонидан рад этилди.

    'Кучли таъсир қилувчи дори савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Кучли таъсир қилувчи дори савдоси фош этилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир неча шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Украина ЕИга тезроқ қабул қилишни талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Украина ЕИга тезроқ қабул қилишни талаб қилмоқда

    Киевнинг Европа Иттифоқига шошилинч қўшилиш борасидаги талаблари Брюссель билан муносабатларда тарангликка сабаб бўлмоқда.