АсосийЖамият

Боку шаҳрида БМТнинг урбанизация бўйича энг йирик глобал форуми — WUF13 бўлиб ўтади

2026 йилнинг 17–22 май кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон шаҳарлар форуми ўн учинчи сессияси (WUF13) бўлиб ўтади.

'Боку шаҳрида БМТнинг урбанизация бўйича энг йирик глобал форуми — WUF13 бўлиб ўтади'ning rasmi

Мазкур нуфузли тадбир шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва замонавий урбанизация масалаларига бағишланган жаҳондаги энг асосий, бош платформа ҳисобланади.

БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури (UN-Habitat) ва Озарбайжон ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу Форум давлат тузилмалари, халқаро ташкилотлар, экспертлар ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ягона мулоқот майдонида бирлаштиради.

Жаҳон шаҳарлар форуми (WUF) илк бор 2001 йилда БМТ томонидан дунёдаги энг долзарб муаммолардан бири — жадал урбанизация жараёнларини ҳамда унинг жамиятлар, иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ва сиёсатга таъсирини ўрганиш мақсадида таъсис этилган. 2002 йилда Найробида (Кения) бўлиб ўтган биринчи йиғилишдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган мазкур Форум ўз кўлами ва қамровини муттасил кенгайтириб бормоқда.

Бугунги кунда WUF илғор тажрибалар ва инновациялар билан ўртоқлашиш, шунингдек, барқарор урбанизация муаммоларини ҳал қилиш учун юқори даражадаги очиқ ва инклюзив минбар сифатида эътироф этилади.

Бокуда ўтказиладиган навбатдаги Форумда қатор долзарб масалалар муҳокама қилиниб, қуйидаги устувор мақсадларга эришиш кўзланган:

•  Аҳоли ва барча манфаатдор томонларнинг барқарор урбанизация ҳақидаги хабардорлигини ошириш;
•  Очиқ баҳс-мунозаралар, сиёсий ёндашувлар ва тажриба алмашинуви орқали шаҳарларнинг барқарор тараққиёти бўйича умумий билимларни бойитиш;
•  Ушбу жараёнга жалб қилинган турли соҳа вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Озарбайжон мезбонлик қиладиган WUF13 доирасида қатор йирик тадбирлар, хусусан, ассамблеялар, махсус сессиялар, мулоқотлар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтади. Шунингдек, иштирокчилар БМТ, Озарбайжон ҳукумати ва бошқа ҳамкорлар томонидан ташкил этиладиган «Urban Expo» йирик кўргазмасида шаҳарсозлик соҳасидаги энг сўнгги ечимлар билан танишишлари мумкин.

Асосий дастурдан ташқари, Форумда ҳамкор ташкилотлар томонидан еттита йўналишда махсус тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:

•  «Ҳаракатдаги Барқарор ривожланиш мақсадлари» (SDGs in Action);
•  «Ягона БМТ» (ONE UN);
•  «Шаҳарлар овози»;
•  Алоқаларни мустаҳкамлашга оид учрашувлар (Networking Events);
•  WUF академияси анжуманлари;
•  «Шаҳар кутубхонаси» (Urban Library);
•  «Шаҳар киноси» (Urban Cinema).

Мазкур Жаҳон шаҳарлар форуми глобал кун тартибидаги энг муҳим урбанистик ёндашувларни ишлаб чиқиш ва келажак шаҳарларининг қиёфасини белгилаб беришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:35

    Мирзиёев соғлиқни сақлашда хусусий секторни кенгайтириш бўйича янги таклифлар билан танишди

    Тақдимотда тиббий хизматлар сифатини ошириш, лицензиялаш тизимини кучайтириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилишнинг янги механизмлари кўриб чиқилди.

    'Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотини ва фарзандини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотини ва фарзандини пичоқлаб ўлдирди

    Ширин шаҳрида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида бир аёл ва унинг 5 ёшли қизи ҳалок бўлди, яна бир бола оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

    'Тошкентда Nexia-2 устида рақсга тушган ўсмирлар аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:55

    Тошкентда Nexia-2 устида рақсга тушган ўсмирлар аниқланди

    Пойтахтда ҳаракатланаётган автомашина устига чиқиб рақсга тушган бир гуруҳ ўсмирлар билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

    '“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    “Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар расмийлар томонидан рад этилди.

    'Кучли таъсир қилувчи дори савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:11

    Кучли таъсир қилувчи дори савдоси фош этилди

    Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир неча шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Украина ЕИга тезроқ қабул қилишни талаб қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Украина ЕИга тезроқ қабул қилишни талаб қилмоқда

    Киевнинг Европа Иттифоқига шошилинч қўшилиш борасидаги талаблари Брюссель билан муносабатларда тарангликка сабаб бўлмоқда.