Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаролар Б.Б. ва М.А. 50 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланган.
Шунингдек, Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.С., А.Г. ва А.К. 46 дона “Зардекс” дори воситасини сотиш жараёнида қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда, Учтепа туманида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Оникс” автомашинаси кўздан кечирилганда, унинг салонида сотиш мақсадида олиб келинган 930 дона кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 251-1-модда билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






