АсосийЖамият

Бешариқда кучли ёмғир оқибатида 90 дан ортиқ уй томорқасини сув босди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида кучли ёғингарчилик сабабли ўнлаб хонадонлар томорқасига ёмғир сувлари кирган.

'Бешариқда кучли ёмғир оқибатида 90 дан ортиқ уй томорқасини сув босди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 1 май куни соат 21:41 да 112 тизими орқали “Ворух Дашт” ва “Янгиқўрғон” МФЙларнинг айрим кўчаларида 90 дан ортиқ уй томорқаларини сув босгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига зудлик билан ФВБ ҳамда вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари етиб бориб, оқибатларни бартараф этиш ишлари бошланган.

Барча зарур куч ва воситалар жалб қилингани, вазият тўлиқ назоратга олингани билдирилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, сув тошқини оқибатлари қисқа фурсатда бартараф этилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:55

    Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида сайр вақтида оёғидан жароҳат олган 70 ёшли аёл қутқарувчилар томонидан пастга олиб тушилди.

    'Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

    Давлат раҳбари Самарқанддаги муқаддас масканларни зиёрат қилиб, Имом Бухорий мажмуасида яратилган шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

    'Беморлар учун бепул дорилар рўйхати кенгайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Беморлар учун бепул дорилар рўйхати кенгайтирилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги амбулатор беморлар учун 70 номдаги дори воситалари рўйхатини тасдиқлади.

    'Қишлоқ хўжалиги ерлари учун янги тартиб'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қишлоқ хўжалиги ерлари учун янги тартиб

    Энди ерлар аукцион орқали 49 йилга берилади ва фермерлар қайси экинни экишни ўзлари танлайди.

    'ИИВ ходими ҳақида ёлғон маълумот тарқатган шахс 7 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:10

    ИИВ ходими ҳақида ёлғон маълумот тарқатган шахс 7 суткага қамалди

    У интернетда тарқатган маълумотлари ёлғонлигини тан олган.

    'Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда қолиш муддати 180 кунга узайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:23