Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ташаббуси билан халқаро қидирувга берилган уч нафар фуқаро БAA ҳудудида ушланиб, ватанга қайтарилди. Бу ҳақда вазирлик хабар қилди.
Маълум қилинишича, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида мазкур шахсларнинг турган жойи аниқланган. Уларнинг икки нафари фирибгарликда, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганликда айбланмоқда.
Қайд этилишича, жиноятдан сўнг улар БAA ҳудудига қочиб кетган. Интерпол Миллий марказий бюросининг мақсадли фаолияти, хорижий ҳамкорлар билан доимий алоқалари ҳамда халқаро қидирув механизмларининг ишга туширилиши натижасида гумонланувчиларнинг манзили аниқланди. Интерполнинг Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроси кўмагида улар қўлга олинган.
Шахсларни топшириш жараёни Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ўртасида эришилган махсус келишувлар асосида амалга оширилди.






