АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда вояга етмаган қиз зўрланди, 4 нафар гумонланувчи ушланди

Ҳодиса юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар йиғилган.

'Қашқадарёда вояга етмаган қиз зўрланди, 4 нафар гумонланувчи ушланди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 14 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тасдиқлади.

Маълум қилинишича, 7 июнь куни 23, 22, 21 ва 20 ёшли тўрт нафар шахс қизни Damas автомашинасида дала ҳудудига олиб бориб, унга нисбатан жиноят содир этган.

Ҳодиса юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар йиғилган ҳамда суд-тиббий, биологик ва психологик экспертизалар тайинланган.

Дастлаб иш Жиноят кодексининг 128-моддаси билан қўзғатилган бўлса, тергов давомида 118-модда 3-қисми "а" бандига қайта малакаланган. Гумонланувчиларга айб эълон қилиниб, улар процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши Тергов департаменти назоратига олинган. Тергов якуни бўйича айбдорларга нисбатан қонунга мувофиқ чора кўрилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    Қашқадарёда вояга етмаган қиз зўрланди, 4 нафар гумонланувчи ушланди - Darakchi.uz