АсосийМАДАНИЯТ

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди

Актриса театрдаги фаолиятидан ташқари телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилган.

'Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди'ning rasmi

Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актрисаси Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ёдгора Зиёмуҳаммедова 34 йилдан зиёд вақт давомида Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юритиб, саҳнада 100 га яқин образ яратган.

Актриса театрдаги фаолиятидан ташқари телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилган. У 25 йил давомида болалар севиб томоша қилган “Оқшом эртаклари” кўрсатувини олиб борган.

Ёдгора Зиёмуҳаммедованинг “Қизил шапкача”да Қизил шапка, “Зумрад ва Қиммат”да Қиммат, “Фарзандим жигарбандим”да Санобар, “Сенинг тақдиринг”да Назира, “Яраш-яраш”да Покиза, “Бургут”да Гулнур ва “Биринчи муаллим”да Олтиной каби образлари томошабинлар меҳрини қозонган.

Даракчи таҳририяти марҳуманинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

    Бошқа янгиликлар

    Актриса Ёдгора Зиёмуҳаммедова 74 ёшида вафот этди - Darakchi.uz