Туркиялик машҳур актёр Энгин Алтан Дюзятан Ўзбекистонга ташрифи давомида Darakchi.uz журналистининг саволларига жавоб берди. Актёр Ўзбекистон деганда хаёлига биринчи бўлиб келадиган учта нарса, ўзбек таомлари ва маҳаллий санъаткорлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Суҳбат “Туркия–Ўзбекистон маданият ва санъат учрашувлари” ҳамда “Туркия кино кунлари” маданий тадбирлари доирасида ўтказилди.
“Ўзбекистон” деганда хаёлингизга биринчи бўлиб келадиган учта нарса нима?
Энгин Алтан Дюзятан: — Биринчиси — биродарлик. Мен учун энг муҳими шу. Иккинчиси — Самарқанд, учинчиси — Бухоро.
Ўзбек таомларидан қайси бирини ёқтирдингиз?
Энгин Алтан Дюзятан: — Шўрвангизни жуда ёқтирдим. Бир шўрвангиз бор экан, ростдан ҳам жуда мазали. Яна манти ҳам жуда ёқди.
Darakchi.uz: — Қайси ўзбек хонанда ва актёрларини танийсиз?
Энгин Алтан Дюзятан: — Кеча вазир жаноблари бир қўшиқ куйладилар. У кишининг овози жуда ажойиб экан, ростдан ҳам жуда таъсирландим. Афсуски, кўп актёрларни танимайман. Аммо вазир жанобларининг овозини жуда ёқтирдим, таъсирландим.






