АсосийSUG'DIYONA

​Ҳақиқий аёлнинг 10 қоидаси

'​Ҳақиқий аёлнинг 10 қоидаси 'ning rasmi

Аёл кўзгуга қараганида доим мамнунлик ҳиссини туйиши, ҳаётдан завқ ола билиши лозим. Шундай экан, атрофдагиларнинг кўзини қувнатиб юришдан чарчаманг!

1. Хушомадларни қабул қилишни билади

Кўзгуга қараб «Кўринишим яхшими?» деган саволингизга доим «ҳайратда қолдирадиган даражада гўзалман!» дея жавоб қайтаринг!

2. Ўзига ишонган аёл ташқи кўриниши борасида атрофдагиларнинг фикри билан қизиқмайди

Сочингизнинг рангини ўзгартириб, дугоналарингизга: «Қаранглар, қандай ажойиб!» денг, ҳеч ким фикрингизни инкор этолмайди!

3. Табассум улашишни канда қилмайди

Кулиб турганингизни кўрганлар «табассум айнан шу инсон учун яралган», деган фикрга келсин. Демак, қовоқ уюб юришни бас қилинг!

4. Ҳақиқий аёл ўзидан маблағ қизғанмайди.

Гўзал ташқи кўриниш учун бир сафар бор маошини сарфлар. Бу фожиа эмас! Шуни билингки, ўзини севган аёлгина бошқаларнинг меҳрини қозона олади.

5. Ташқи кўринишига доир исталган фикрга муносиб жавоб қайтара олиш санъатига эга бўлиши керак.

6. Ўтиб кетган иш учун сира афсус чекмайди

Нохуш вазиятнинг ҳам ижобий томонини кўра билади. Кераксиз хотиралар ва вазиятларни тезда унутади.

7. Ҳеч кимга ҳасад қилмайди

Ҳасад рақиблар олдидаги қўрқув белгиси эканини унутманг!

8. Борича кўринишдан чўчимайди

Самимий муносабати доим атрофдагиларни уни ўзига жалб қилади.

9. Дуч келинадиган муаммоларга енгилроқ кўз билан қарайди

Танқид қилганида, ҳатто койиганида ҳам ўзини оғир-вазмин тутади. Унинг гапларидан сўнг, одамлар ҳақиқатан яхши томонга ўзгаришга ҳаракат қилади.

10. Ёмонлик ва ҳийлалар ҳақида бош қотирмайди

Ҳақиқий аёл шунчаки ҳаётдан завқ олиб яшашни билади!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар