АсосийSport

Швайнштайгер МЛСдаги дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлди (видео)

'Швайнштайгер МЛСдаги дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлди (видео)'ning rasmi

“Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси “Чикаго Файр” клуби аъзоси Бастиан Швайнштайгер “Монреаль Импэкт”га қарши (2:2) кечган учрашувда гол уришга эришди.

Германиялик футболчи МЛСдаги дебют ўйинида гол урди. Бастиан ўйиннинг 17-дақиқада боши билан зарба йўллаб, тўпни рақиб дарвозасига киритди.

Швайнштайгер 21 март куни “МЮ”дан Америка клубига ўтганди. У “Чикаго” билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши эса 4,5 миллион долларни ташкил қилади.


Бошқа янгиликлар