1

​Бошқалар ҳавас қиладиган оиламисиз, ёки...

СУҒДИЁНА 03.04.2017, 10:27
​Бошқалар ҳавас қиладиган оиламисиз, ёки...

Турмуш ўртоғингиз билан қай даражда бир-бирнгизга мослигингизни текшириб кўринг. Қуйидаги тест сизга ёрдам беради.

1. Сиз саёҳатга турмуш ўртоғингизсиз чиқа оласизми?

А. Ҳа, унинг имкони бўлмаса, ўзим кетавераман.

В. У ҳам, мен ҳам бундай қилолмаймиз.

С. Албатта. Бир-биримизни узоқ кўрмасак, севгимиз кучлироқ бўлади.

2. Меҳмон келишидан олдин турмуш ўртоғингиз билан уришиб қолдингиз. Меҳмонлар олдида ўзингизни қандай тутасиз?

А. Ҳеч ким ҳеч нимани билмаслиги учун ҳаракат қиласиз.

В. Улардан сирингизни яширмайсиз.

С. Ўзингизни қувноқ кўрсатишга ҳаракат қиласиз, лекин эрингизга ундан хафалигингизни билдириб қўясиз.

3. Қуйида келтирилган қайси мақолни сиз ўзингиз учун мос деб ҳисоблайсиз?

А. Саломга яраша алик.

В. Таваккалнинг боши кал.

С. Оч қорним - тинч қулоғим.

4. Эрингиз телевизорнинг овозини бақиртириб, томоша қиляпти. Бундай ҳолатда унга нима дейсиз?

А. “Дарҳол овозини пасайтиринг”.

В. “Қулоқчин тақиб олсангиз бўлмайдими?”

С. “Азизим, кечирасиз, овозини бироз пасайтиролмайсизми?”

5. Оилавий дўстларингиз билан ресторанда кечки овқатга йиғилгандингиз. Эрингиз кечга қоляпти. Нима қилардингиз?

А. Унингсевимли таомини буюртма қиласиз.

В. Қўнғироқ қилиб, нима бўлганини сўрайсиз.

С. Келишини сабр билан кутасиз.

Жавобларингизни ҳисобланг:

1 2 3 4 5

А 3 3 1 2 1

В 1 2 2 3 3

С 2 1 3 1 2

Балларингизни ҳисобланг.

5-8 балгача:

Сизларнинг ўртангиздаги муносабат жиддий ва самимий. Лекин бу ҳаммаси жойида, дегани эмас, орангизда муаммолар ҳам бўлиб туради. Бир-бирингизни тушуниш учун баъзида бир-бирингиз билан қаттиқ тортишиб қолишга ҳам тўғри келади.

9-12 балгача

Сизнниг муносабатларингиз жуда эҳтиросли, жўшқин. Жанжаллашганда ҳеч ким бир-бирига ён беришни истамайди. Иккалангиз ҳам муроса санъатини ўрганишингиз лозим.

13-15 балгача

Сиз ажойиб умр йўлдошсиз, бир-бирингизга жонингизни беришга тайёрсиз. Лекин эсингиздан чиқмасин, муҳаббат ҳар доим янгилик ва кутилмаган ўзгаришлар билан мазмунли бўлади. Шунга кўра ҳаракат қилинг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1