Жиззахнинг “Ғаллакор” футбол клуби аъзоси Теҳрон Турдалиев “Истиқлол” жамоасига қарши (0:1) Биринчи лига 2-туридан кейин автоҳалокатда вафот этди.
Маълум бўлишича, машина ичида 4 киши бўлган. “Ғаллаорол” жамоасининг яна бир аъзоси Нурбек Сафаров оғир аҳволда, кома ҳолатида шифохонада бўлиб турибди. Қолган икки кишининг тақдири ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.
“Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси “Ғаллакор” ПФК аъзоси Теҳрон Турдалиевнинг автоҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмгани юзасидан чуқур таъзия изҳор этиб, футболчининг яқинлари ҳамда “Ғаллакор” ПФКга ҳамдардлик билдиради”, – дейилади ЎФФ матбуот хизмати хабарида.
“Darakchi.uz” нашри ҳам футболчининг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилади.






