1

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 60-ўринга кўтарилди

СПОРТ 06.04.2017, 14:34
Теглар: Футбол, Ўзбекистон
ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси 60-ўринга кўтарилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 586 очко билан 60-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Эрон 820 очко билан Осиё минтақасини пешқадамликни сақлаб қолган. Дунё рейтингида эса Карлуш Кейруш жамоаси 5 поғона юқорилади.

Жанубий Корея 691 очко билан қитъада 2-поғонани эгаллагаб, жаҳон рейтингида 3 ўрин йўқотди. Осиёда кучли учликдан Япония (629 очко) терма жамоаси жой олди. Австралия (622 очко) ва Саудия Арабистони (610 очко) мос равишда 4–5 ўринларни банд қилди.

1 (28). Эрон – 820 очко;

2 (43). Жанубий Корея – 691 очко;

3 (44). Япония – 629 очко;

4 (50). Австралия – 622 очко;

5 (52). Саудия Арабистони – 610 очко;

6 (60). Ўзбекистон – 586 очко;

7 (74). БАА– 453 очко.

ЖЧ–2018 турнирида учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Сурия аввалги ўрнига нисбатан 15 ўрин юқорилаб, 426 очко билан 80-поғонани эгаллади. Хитой (425 очко) билан 81, Қатар 369 очко билан 89-ўринларни банд қилиб турибди.

Сурия — 80-ўрин;

Хитой — 81-ўрин;

Қатар — 89-ўрин.

ФИФА рейтингида Бразилия 1661 очко билан 7 йилдан буён биринчи марта етакчиликни қўлга олди. Иккинчи ўринни Аргентина (1603 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1464 очко) жой олган.

Жадвалда 4–10-ўринларни тегишли равишда Чили, Колумбия, Франция, Бельгия, Португалия, Швейцария ва Испания терма жамоалари эгаллаган. Россия терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлаб Ўзбекистондан кейинги 61-ўринга тушиб қолди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1