АсосийSUG'DIYONA

Ҳаёт кемасида сиз кимсиз? Капитан ёки?..

'Ҳаёт кемасида сиз кимсиз? Капитан ёки?..'ning rasmi

Ҳаётни бир кемага қиёсласак, сиз унда қайси мавқедасиз? Капитанми ёки йўловчи, етакловчими ё эргашувчи, бошқарувчими ёйинки бўйсинувчи? Иккиланиб қолдингизми, унда тестимизни ечинг. Саволларга «Ҳа», «Йўқ» ёки «Билмайман», дея жавоб бериш талаб этилади.

1. «Мен доим зиммамдаги масъулиятни ҳис қиламан. Тақдиримда нимаики юз берса, ҳаммасига ўзимни жавобгар санайман».

2. «Атрофдагиларнинг менга нисбатан муносабатининг ўзгаргани шу пайтгача ҳеч қандай муаммо келтириб чиқармаган».

3. «Омадсизликка учрадингизми? Демак, бунга ўзингиз сабабчисиз! Мен ана шундай фикрлайдиганлар тоифасиданман».

4. «Баъзида ўзимни жуда бахтсиз ҳис қиламан».

5. «Барча хасталикларни ўзимиз “сотиб” оламиз. Ахир ён-веримизда чекишнинг зарарлигини билиб ҳам, тамакидан воз кечолмаётганлар қанча?»

6. «Гоҳида ўз-ўзидан феъл-атворим шунақа бўлиб қолмаган, ҳаммасига мени ўраб турган оламдаги инсонларнинг хатти-ҳаракатлари сабаб, деб ўйлаб қоламан».

7. «Агар шамоллаб қолсам, ўзим мустақил даволанаман».

8. «Жаҳлимиз чиққанда, асабийлашманг, дейишни барча қойиллатади. Аммо жаҳлингизни чиқармасликка ақллари етмайди. Айниқса, аёл кишининг асаблари таранглашишига ўзи эмас, бошқалар туртки беради».

9. «Менга муаммоли вазиятларни ҳал қилиш ёқади».

10. «Одамларга ёрдам беришни яхши кўраман. Яхшиликлар юз барорбар бўлиб қайтишига ишонаман».

11. «Бирор низоли вазият юз берса, мен ким айбдорлиги ҳақида фикр юритаман ва охир-оқибат ҳаммасига ўзим балогардонлигим аниқ бўлади».

12. «Агар йўлда кетаётганимда олдимдан қора мушук ўтиб кетса, албатта, йўлни айланиб ўтаман».

13. «Назаримда, мустақилликка интилган киши жуда кучли ва ўзига ишонган бўлиши шарт».

14. «Камчиликларим ўзимга кундек аён, лекин атрофдагилар мени боримча, яъни «минус»ларим билан қабул қилишларини истайман».

15. «Мен ҳар қандай вазиятга кўникишга ҳаракат қиламан. Чунки кўникмасангиз, фақат ўзингизни қийнаганингиз қолади».

Жавобларни ҳисоблаймиз!

Натижа билан танишинг!

100-150 балл: «Ҳаммаси ўз қўлимда!»

Сиз ҳақиқий капитансиз, кемангиз бошқаруви, унинг ҳар бир қаричи учун жавобгарсиз ва масъулиятни доим ҳис қиласиз. Ҳаёт денгизида юз бергувчи тўфонлардан тўғри хулоса чиқарасиз. Ваҳима қилиб, чумолидан фил ясаш сизга хос эмас. Инсон қанча қийинчиликка дуч келса, шунча тобланади, синовлар бизни янада юксалтиради, дея фикрлайсиз. Шу феълингиз самараси ўлароқ оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнингиз, сўзингизга эгасиз. Бировларнинг гапи, кимнингдир сизга берган баҳоси билан ҳисоблашмаслигингиз — ютуғингиз. Чунки бирор масалада қарор чиқаришга ожиз эмассиз. Бу ҳар бир киши учун жуда зарур бўлган хусусиятдир. Яна шуни таъкидлаш жоизки, бошқаларнинг истак-хоҳишларини бошқаришни ҳам истамайсиз. Ҳамманинг ўз танлови бор ва буни ҳурмат қилиш керак, деган тамойилингизга содиқсиз! Бундай юқори натижага эришганингиз билан сизни табриклаймиз!

50-99 балл: гоҳ ундоқсиз, гоҳ бундоқ.

Тўғри, кемангиз бошқаруви ўз қўлингизда. Мустақил қарор қабул қила оласиз, кимларгадир суянмай олдинга қадам ташлашга кучингиз етади. Бироқ вазият қалтислашса, рулни кимгадир тутқазиб қўясиз. Ҳа, гоҳи-гоҳида таслим бўлиш одатингиз бор. Кўнгилга қулоқ тутиб ёки тинчингизни ўйлаб, истамаган ишингизни қилишга ҳам мажбур бўласиз. Бунга сиздаги андиша, эгилувчанлик сифатлари сабаб. Андишани отини қўрқоқ қўядиганлар, сизнинг «Хўп, майли» деганингиздан фойдаланадиганлар ҳам бор. Ягона маслаҳатимиз, қачон кимнинг насиҳатини инобатга олишни ва муҳим қарорларни ўзингиз чиқаришни ўрганинг.

0-49 балл: «Сен не десанг, ҳаммасига хўп».

Агар тўплаган баллингиз 50га етмаса, минг афсуски, сизни хурсанд қилолмаймиз. Чунки натижа бўйсунувчалигингизни исботлаб турибди. Бу эса яхшимас. Сабаби ўзингизнинг муқим қарорингиз йўқ, умуман сиз ниманидир ҳал қилишга доим ҳам қодир эмассиз. Айниқса, катта масалаларда бошқалар билан ҳисоблашасиз. Тўғри, инсон яқинлари билан бамаслаҳат иш кўргани маъқул, аммо бу дегани ким қаерга етакласа, ўздан кечиб кетавериш деганимас-да! Бугундан ўз устингизда ишланг. Ота-онасининг этагига ёпишган, бировларнинг раъйига қараб, ўзини унутган одам бахтга эришмоғи душвор. Оилавий хотиржамлик, муваффақиятли карьера учун мустақил шахс бўлмоғингиз даркор.

Шоира ВАФОЕВА тайёрлади.

Бошқа янгиликлар