1

​ГИПЕРғамхўрлик болага зиён етказадими?

СУҒДИЁНА 08.04.2017, 11:29
Теглар: Она ва бола
​ГИПЕРғамхўрлик болага зиён етказадими?

Боласини «эркалатиб ташлаган»лар тўғрисида, албатта, эшитгансиз, ёки аксинча, «болага нафас олгани бермайди»ган танишларингиз ҳам бордир. Аслида, бу икки бир-бирига қарашнинг замирида бир нарса – гиперғамхўрлик ётади. У эса... руҳий зўравонликнинг бир кўриниши, деб таснифланади, руҳшунослар томонидан.

Унинг икки тури мавжуд

Биринчи турида, ҳаддан зиёд меҳр кўрсатилади. Бундай оилада «кичкинтойи»ни хафа қилмаслик, қийнаб қўймаслик учун барча шароитлар яратилган. Кап-катта болани кийинтириб, қошиқда овқатлантириб қўйиш оддий ҳолат. Унинг ҳар қандай истаги сўзсиз бажарилади. Юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай қийинчиликлар катталар томонидан бартараф этилади, ҳеч қандай сабабсиз бола рағбатлантирилади.

Иккинчи турида, она – ёш «Фармонбиби» ёки ота – «Наполеон», яъни айтганлари айтган, деганлари деган бўлишини истайдиганлардан. Болалар улар ўрнатган қонун-қоидаларга сўзсиз риоя этиши шарт! Катталар кичкинтойдан буткул итоатни ва бу итотгўйликдан бола ўзини бахтли ҳис қилиши кераклигини талаб қиладилар.

Сабаблари нимада?

Аксарият ҳолларда гиперғамхўрлик ота-оналарнинг комплекслари ва омадсизликлари замирида вужудга келади. Жумладан:

- ўзига паст баҳо бериш;

- атрофдагилар билан чиқиша олмаслик (бундай муаммога дуч келадиган она ёки ота ўз диққатини буткул болага қаратади);

- ёлғизликдан қўрқи;

- қариликдан қўрқиш;

- ўзларининг ёшликда меҳрга тўймаганлари;

- боланинг ҳаётидан доимий қўрқув ва ваҳима.

Агар ота-онанинг бирортаси ғамхўрликни ҳаддан зиёд ошириб юбораётган бўлса, демак унинг руҳиятида бирор салбий ўзгариш, масалан, стресс ёки депрессияда бўлиши мумкин. (ундов билан)

Оқибатлари:

- бола мустақил қарор чиқара олишга қодир бўлмай ўсади;

- улғайса-да, ўзини ёш бола деб ҳис қилади;

- ўзига ишончи бўлмайди;

- омадсизлик, иродасизлик;

- курашиш нималигини билмайди, бўш-баёв;

- ўзига паст баҳо бериш;

- бировларнинг фикри билан яшаш, измига тушиб қолиш;

- одамлар билан муносабатга киришишга қийналиш.

Энг оддий белгилари:

- Она доим боласи нима кийиши кераклигини айтади;

- бола нимани ва қандай кетма-кетликда ейиши кераклигини ҳал қилади;

- ота-она болани қаерга айлантиришга олиб чиқишини ва у ерда нима билан машғул бўлишини аниқ биладилар;

- бола уй вазифаларини фақат отаси ёки онаси билан бирга бажаради;

- ота-она боласи ким билан дўстлашиши мумкин, ким билан мумкин эмаслигини ҳал қиладилар.

Статистик маълумотларга қараганда, ота-оналарнинг 40 фоизи фарзандларига гиперғамхурлик қилишар экан.

Нима қилиш керак?

Агар ҳаддан ташқари ғамхўрлик сизга ёт иллат бўлмаса, қуйидаги тавсияларимиздан фойдаланишингиз мумкин:

1. Аввало, фарзандингизни эмас, унга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.

2. «Катталарни гапига кирсангчи», «қулоқсиз», «қайсар» деган гапларни қўлламасликка ҳаракат қилинг.

3. Боланинг ўзига танлов ҳуқуқини беринг. Нима ейишни, нимани кийишни, қайси ўйинчоқлари билан ўйнашни, бўш вақтини қандай ўтказишни, ким билан мулоқот қилишни ўзи танласин.

4. Фарзандингизнинг танлови ва истакларини ҳурмат қилинг.

5. Болага эрк беринг. Ўзи дўстлашсин, ўзи дарс қилсин. Агар муаммоларга дуч келса, – ўзи маслаҳат сўрайди. Ана ўшанда ҳам кўрсатма эмас, маслаҳат беринг, тавсиянгиздан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳам унинг ихтиёрида.

Аввал фарзандингиз тўсатдан берилган эркинликка ўрганолмай, эсанкираб қолиши мумкин. Ахир у ўзи қарор чиқариб, зиммасига юкланган вазифаларни мустақил бажаришга ўрганмаган. Бироқ тез орада унинг қанчалар тўғри қарорлар чиқара олишига ва унинг қанчалар мустақил ҳаракат қила олишига ажабланасиз.

НАЗОКАТ тайёрлади.

Шарҳлар

ШИФОКОРЛАР ВА ТУРМУШ ЎРТОҒИНИНГ ТАЛАБИГА КЎНМАЙ, НОГИРОН БОЛАНИ ВОЯГА ЕТКАЗГАН АЁЛ (ФОТО)

07.07.2017, 11:59

1988 йилда хитойлик Цзоу Хонгян (Zou Hongyan) ўғир фарзанд кўрган эди, деб ёзди Pozitivno.me нашри . Аммо туғруқ асоратсиз ўтмади. Аёлнинг ўғлида церебрал фалажлик аниқланиб,...
​Америкалик аёл семизлиги учун ўғлини ёқиб юборишга ҳаракат қилди

06.07.2017, 16:42

Америкалик полициячилар қабристонда рўй берган воқеани ўрганмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри. 48 ёшли Шерри Рихтер ўғлининг ҳаддан ортиқ семизлиги туфайли ундан қутулмоқчи бўлди. Аёл...
​Лола ҳар бир она фарзандига тез-тез айтиши лозим бўлган 6 та иборани санаб ўтди

04.07.2017, 11:06

Хонанда Лола Instagram`даги саҳифаси орқали ёш болаларга ота-оналар томонидан тез-тез айтилиши керак бўлган ибораларни ёзиб қолдирди. “Фарзандингиз оғир-босиқ, бахтли, ўзига ишончи юқори бўлиб улғайишини, энг...
​Тайванда қаримайдиган аёллар оиласи яшаши аниқланди (Фото)

29.06.2017, 16:48

Тайванда йиллар ўтган сари қаримайдиган аёллар оиласи яшаши аниқланди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Мазкур оилада нафақат уч опа-сингил, балки уларнинг онаси ҳам жуда ёш кўринади....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1