Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Пепе “Атлетико”га қарши (1:1) ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Мазкур учрашувда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган португалиялик футболчи жамоадоши Тони Кроос билан тўқнашиш оқибатида майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, Пепенинг икки қовурғаси синдириб юборган. Тажрибали ҳимоячи жорий мавсумда майдонга бошқа тушмайди.






