Бир кунлик овқатланиш рациони:
1. Нонушта. 2 стакан сув ичинг. Сўнг нима егингиз келса, шу билан нонушта қилинг, аммо чой ва бошқа суюқликларни нонушта жараёнида ва ундан сўнг 2 соат ичманг.
2. Тушлик. 2 стакан сув ичинг. Тушликда ҳам истаган таомингизни паққос тушираверинг, фақат суюқликсиз, ундан кейин ҳам 2 соат суюқлик ича кўрманг.
3. Кечки овқат. 1 стакан сув ичинг, агар истасангиз, 2 стакан ҳам бўлади. Xудди нонушта ва тушликдаги каби истаган таомингизни енг-у, 2 соат сув ичманг.
4. Ёдда тутинг! Агар толмачойга эҳтиёж сезсангиз, уни ҳам 2 стакан сув ичиш билан бошланг, агар шунчаки бутерброд ёки печенелар емоқчи бўлсангиз, 1 стакан сув ҳам етади. Бу парҳез жуда осон бўлишига қарамай, кутилган натижага, албатта, эришасиз.