АсосийSUG'DIYONA

​Узукка кўз қўйгандек бахтиёр жуфтликлар...

'​Узукка кўз қўйгандек бахтиёр жуфтликлар...'ning rasmi

1. Ҳут ва Савр

Ҳиссиётга берилувчан Ҳутларга ақл билан иш юритувчи Савр тўғри йўл кўрсатиб туради. Ўз ўрнида «савр» ҳамиша орзуларга берилувчи Ҳутни бошқара олади.

2. Мезон ва Ҳамал

Бу иккисининг дунёқараши деярли бир ҳил. Барчанинг эътиборида бўлиш, ташкилий ишларни дўндириш ва бир-бирининг қизиқишларини ҳурмат қилиш. Улар оилавий байрам ёки тадбирларни ҳам бамаслаҳат ўтказишади. Уларнинг баxтиёрлик сири ҳам шунда.

3. Ҳамал ва Жавзо

Ҳам руҳий ҳам жисмоний тарафдан бир-бирига мос келадиган бу жуфтлик олов ва ҳаво сингари бир-бири учун зарурлар. Уларни умумий мақсадлар бирлаштириб туради.

4. Ақраб ва Саратон Бу икки бурж вакили ўта эҳтирослидирлар.

Уларнинг муносабатлари ишончли ва давомий бўлади. Иккиси ҳам ҳимояга муҳтождирлар, аммо бирга бўлишса, ўзларини хотиржам ҳис қиладилар.

5. Қавс ва Асад

Булар ҳам қайноқ жуфтликлар сафига киради. Кўзлаган мақсадига эришмагунча тинчимайдиган «қавс» ва «асад»нинг муносабатлари шунчалар мустаҳкамки, ҳатто хафалашиб қолишса ҳам аразлари узоққа чўзилмайди.

6. Далв ва Сумбула

Сумбулада таҳлил қилиш қобилияти фаол бўлса, «далв»лар қувноқ ва ҳис-туйғуга берилувчандир. Улар бир-бирини тўлдириб турибгина қолмай, бир-биридан ўзгаришларни ҳам талаб қилишмайди.

7. Савр ва Жадий

Бу жуфтлик бир-бирини тўлдирган ҳолда ўз империясини қура олади. Иккиси ҳам ўз олдиларига улкан мақсадлар қўйишади ва унга эришиш учун бирдамликда қадам ташлайдилар.

8. Ҳут ва Ақраб

Мазкур бурж вакиллари баxтли ва кўп фарзандли катта оила бўлиб узоқ умр бекаму кўстликда яшайдилар. Ҳаётнинг барча синовларидан кучли муҳаббатлари ёрдамида мағрурона ўта олишади.

9. Жавзо ва Сумбула

Бу жуфтликни интеллект бирлаштиради. Улар оламдаги ҳамма нарсани муҳокама қила оладилар ва буни чуқур қадрлайдилар. Улар ўз ҳис-туйғуларини ифода қилишни эсларидан чиқариб қўймасалар жуда баxтли бўладилар.

10. Жадий ва Ҳамал

Икки эҳтиросли ва тежамкор инсонларнинг омадли жуфтлигидир. Жадийнинг тўғрилиги ва режа билан иш кўриши «Ҳамал»нинг шоша-пиша қилинадиган жўшқин ҳаракатларини босиб туради.

11. Савр ва Ақраб

Бу жуфтликнинг иккиси ҳам мустақил бўлишни ёқтирса-да, ўзаро муносабатларда ҳамжихатликда иш кўришни маъқул билишади. Дунёқарашлари ўхшаш. Муҳими, бир-бирини тинглай олади.

12. Жавзо ва Мезон

Бу юксак донолик ва тароват жуфтлигидир. Жавзолар нейтрал ва бирор масалани ҳал қилишга қийналадиган шаxсдирлар. Тарозулар ҳам нейтрал, аммо улар портлашлари мумкин. Бу иккиси бир-бирини тушуна олса, жуда яxши ва мустаҳкам никоҳ барпо бўлади.

13. Ҳамал ва Қавс

Бу жуфтликдан туганмас энергия таралади. Икки олов ҳамма жойда бир-бирини ёндиради.

14. Ҳут ва Саратон

Улар чин ва мустаҳкам севги намунаси бўла оладилар. Саратон жуда романтик, «ҳут»лар эса шунчалик қаттиқ севадиларки, уларнинг севги қиссасига ҳамманинг ҳаваси келади.

15. Сумбула ва Савр

Улар аввалига бир-бирмизга мос эмасмиз деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Сиз бир-бирингиз учун яралгансиз. Уруш-жанжаллар, тушунмовчиликлар барча жуфтликларда бўлади. Уларни енгиб ўтиш учун бир-бирингизнинг қўлингиздан маҳкам тутинг.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар