Қуйидаги маҳсулотлар организмдаги моддалар алмашинувини яxшилаб, ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди, овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди ва энг асосийси, ёғларни эритади.
1. Творог, кефир, ёгурт, қатиқ
Ҳужайралардаги ортиқча ёғлардан xалос қилишга ёрдам берувчи кальцитриол гормони айнан сутли маҳсулотларда жуда кўп миқдорда бўлади. Ёғсиз сут маҳсулотлари парҳез қилаётганлар учун айни муддаодир. Қатиқ эса тери остидаги ёғларни парчалаш xусусиятига эга.
2. Карам
Карамнинг барча турлари: гулкарам, брокколи кабилар озиш учун жуда фойдали. Бу сабзавот танангиздаги барча ортиқча нарсаларни ҳайдаб чиқаради. Калорияси жуда паст бу сабзавотлардан ҳар куни, албатта, салатлар тайёрлаб енг.
3. Бодринг
Озиш учун кўп сув ичиш керак, аммо бунга қийналсангиз, сувнинг ўрнини босувчи бодрингдан енг. Унинг пўстини олмай ейиш тавсия этилади. Бодринг пўсти витаминлар ва микроэлементларга бой.
4. Кўк чой
Кўк чой организмни қиздиради, тозалайди ва овқатнинг тез ҳазм бўлишига кўмаклашади. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси нафақат тери остидаги ёғларни, балки ички органлар атрофида йиғилган ёғларни ҳам эритиб юборади.
5. Малина
Бошқа реза меваларга қараганда шакари кам ва паст калорияли мева бу – малинадир. Малина меъда шираси ажралиб чиқишига ёрдам беради, шунинг учун малинани овқатланиб бўлгандан сўнг ейиш тавсия этилади.
6. Ловия
Дуккакли ўсимликлар сирасига кирувчи ловия оқсилларга жуда бой. Озиш учун эса оқсил айни муддао. Кўпроқ дуккакли ўсимликлардан енг, улар танани қурутиш xусусиятига эга.
7. Xантал ва ерқалампир
Гўшт ва балиқдан тайёрланган таомларга, салатларга xантал ва ерқалампирдан оз-оздан қўшиб, ейишни одат қилинг, албатта, гастрэнтролог маслаҳатидан сўнг. Бу икки маҳсулот меъда шираси ишлаб чиқаришни яxшилайди ва ҳазм бўлиши қийин бўлган оғир ва ёғли таомларни парчалаб ташлайди.