АсосийSalomatlik

​«Юзимдаги холни олдирсам бўладими?»

'​«Юзимдаги холни олдирсам бўладими?»'ning rasmi

– Ўнг ёноғим ва юзимнинг дахан қисмида иккита ўртача катталикдаги хол бор. Теридан бўртиб чиқиб туриши менга ёқмайди. Эшитишимча, холларни кичик жарроҳлик аралашуви ёрдамида олиб ташласа бўлар экан. Муолажанинг бирор салбий таъсири бўлмайдими?

Гулнора Акромова, Тошкент шаҳри

Саволга дерматовенеролог Рустам ЗОКИРОВ жавоб беради:

– Холлар (тиббиёт тилида невус) ни олиб ташлашдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашинг. Мазкур муолажа гўзаллик салонларида эмас балки махсус ихтисослашган клиникаларда бажарилиши лозим. Холни олиб ташлашдан олдин мажбурий тарзда диагностик текширувлар ўтказилади. Булар клиник ташҳис ва эпилюминесцент дерматоскоп ёрдамида (оғриқсиз ва жароҳатсиз) амалга ошириладиган усуллардир. Мазкур икки босқичли текшируви холларнинг хавфли ёки хавфсиз эканлигини аниқлашда кўмак беради. Шундан кейингина невусни олиб ташлаш ёки қолдириш масаласи ҳал этилиши мумкин. Холларни олишда лазерли муолажа усули хавфсиз ва терига кам жароҳат етказиши билан таъкидланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар