Ёз келмоқда, аммо ортиқча килограммлар ҳеч тарк этгиси келмаяптими? Парҳез тутаяпсиз-у, кутилган натижа йўқми? Унда чинакамига самарали усулларни қўллаш вақти келди. Чиройли қомат сири оддий: нондан воз кечиш! Қийинми? Осондан ҳам осон! Қуйида сўзимизнинг исботи билан бўлишамиз.
1. Салат барги ва лосось
Бу мазали таом танани Омега-3 ёғ кислоталари билан тўйинтириб, узоқ вақтга очлик ҳиссидан ҳимоя қилади.
2. Булғор қалампиридан сендвич
Ушбу сендвичда булочака ўрнини булғор қалампири эгаллайди. Сендвич ҳам мазали, ҳам тўйимли бўлиши учун фантазиянгизни ишга солинг. Масалан пишлоқ, исмалоқ ва қовурилган бақлажон бўлагидан тайёрлаб кўринг.
3. Бақлажон, помидор ва қўзиқорин
Бу сендвичнинг асл таъмини тотиб кўришни истасангиз, бақлажонни гриль ёки газ печида пишириб олинг. Сўнг помидор, қўзиқорин ва салат баргидан устма-уст қилиб пиширилган бақлажонлар орасига қўйиб енг. Истасангиз, саримсоқ пиёзни майдалаб солишингиз мумкин.
4. Бодрингли бутерброд
Бу ноодатий таом нафақат очликдан, балки чанқоқдан ҳам халос этади. Бодрингни ўртасидан тенг икки бўлакка бўлиб, уруғини олиб енг ёки юзга ниқоб қилинг. Тайёр қайиқчалар ичига қайнатилган курка ёки товуқ гўшти, помидор ва бошқа исталган сабзавот ва гўштларни солинг-да, ёқимли таъмдан роҳатланинг.
5. Помидорли гамбургер
Котлет ёки бошқа гўшт маҳсулотларини помидор катталигида тайёрлаб олинг. Помидорни икки қисмга ажратиб, ўртасига котлет ва пишлоқни қўйиб гамбургер тайёрланг. Гамбургерни тиш кавлагич билан мустаҳкамлаш эсингиздан чиқмасин.