АсосийSUG'DIYONA

​“Кўнглида нима бор, билмайман!...”

'​“Кўнглида нима бор, билмайман!...”'ning rasmi

«Эримни менчалик яхши биладиган инсон йўқ» дейсизми? Тўғри, қандай таомни ёқтириши-ю, характери, дўстлари ёхуд қизиқишларидан хабарингиз бор. Аммо унинг режа, мақсад ва ўйлари ҳақида нима дейсиз? Эҳтимол феълидаги айрим жиҳатларни билмассиз ҳали. Келинг, иккиланишларга чек қўйиб, қуйидаги тестга диққат қаратамиз. Саволларга жавоб бериш орқали жуфтингиз ҳақида қанчалик яхши билимга эга эканлигингизни билиб оласиз.

1. Турмуш ўртоғингиз ишдаги ёки дўстлари билан боғлиқ воқеаларни сўзлаб берадими?

– Ҳамиша шундай - 5 балл

– Баъзида айтиши мумкин, аммо охирига етказмайди - 3 балл

– Булар ҳақида суҳбатлашмаймиз - 0 балл

2. Стресс ҳолатида ўзини қандай тутади?

– Яқин дўсти билан дардлашади- 5 балл

– Ёлғиз қолишни ихтиёр қилади- 2 балл

– Рости, билмас эканман - 0 балл

3. Сизнингча, жуфтингиз кўпроқ нимадан хавотирланади?

– Турмушимиз бўлмай, ажрашиб кетишимиздан- 3 балл

– Аниқ бирор ҳолатни айтолмайман - 2 балл

– Ишини йўқотишдан- 0 балл

4. Сиздаги қайси фазилат ёрингизни мафтун этган?

– Ўзимга оро бериб юришим, пазандалигим ва салгина таннозлигим бўлса керак - 5 балл

– Менимча, яхши уй бекаси бўлсам керак. Бу мавзуда сира сўз очмаган - 2 балл

– Бир кўришда севиб қолганини айтган холос - 0 балл

5. Тасаввур қилинг, тобингиз бўлмаяпти. Эрингиз кечки овқатни тайёрлаб қўйиши мумкинми?

– Сира бундай бўлмаган. Ошхона фақат менинг жойим 0 балл

– Эҳтимол тайёрлай олар 2 балл

– Болалар билан бирор ерга кетсам, ўзи учун овқат пишириб ейди 5 балл

6. Бўш вақтини қандай ўтказишни ёқтиради?

– Аниқ бир нарса дейиш қийин 0 балл

– Одатда дўстлари билан футбол ўйнайди ёки чойхонада йиғилишади 5 балл

– Диванга ёнбошлаб, телевизор томоша қилади - 4 балл

7. Турмуш ўртоғингизнгинг заиф «нуқтаси» ни биласизми?

– Машинаси учун бирор аксессурни кўрса, бор – будини сарфлаб юборади 5 балл

– Танқидни кўтаролмайди. Айбини айтсангиз, дарров жаҳли чиқади 1 балл

– Ишда бошлиғининг назаридан қолишни истамайди 3 балл

8. Унинг ғашини келтирадиган ҳолат?

– Ишдан кеч қайтишим - 5 балл

– Ҳар қандай вазиятда ҳам норозилигини кўрсатмайди. Аммо хатти-ҳаракатидан сездириб қўяди - 1 балл

– Эримнинг феъли оғир. Имкон қадар ғашига тегадиган иш қилмайман 1 балл

9. Ишда ҳамкасблари билан муносабати қандай?

– Уни ҳамма ҳурмат қилади - 3 балл

– Ҳамкасблари тўғрисида гапирмайди - 0 балл

– Ишхонада у етакчи ходим - 5 балл

10. Унинг ёқтирган таоми?

– Овқат танламайди - 5 балл

– Хамирли таомларни ёқтиради - 1 балл

– Сергўшт егуликларни мазза қилиб ейди - 2 балл

11. Ташқи кўринишингизни қандай баҳолайди?

– Ўзингга қараб юр, дейди ҳамиша - 2 балл

– Пардоз-андоз қилишимни ёқтирмайди - 2 балл

– «Мен гўзал аёлга уйланганман» дейди аҳён-аҳёнда - 5 балл

12. Нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. Эрингизнинг муносабати?

– Ўзини оқлашга тушади - 1 балл

– Парвойига ҳам келтирмайди- 0 балл

– Нотаниш аёл баҳона ғашимга тегади - 4 балл

13. Ишда ушланиб қолса нима дейди?

– Сўроқлашни ёқтирмайман - 5 балл

– Қўнғироқ қилиб, кеч қайтишини айтади - 2 балл

– Ҳисоб беришни ёқтирмайди - 1 балл

14. Ойлик маоши ҳақида биласизми? Қўшимча даромадларини-чи?

– Албатта биламан. Ахир оила хазинабониманку! - 3 балл

– Пуллик ишларига аралашмайман - 5 балл

– Харажатларни тўлдиришига қараб қанча топаётганини чамалайман - 2 балл

Натижаларга қаранг:

Тўплаган балингиз 50 ва ундан юқори бўлса: жуфтингиз тўғрисида барча маълумотга эгасиз. Фақат айрим холларда назоратни кучайтириб юборасиз. Тилингизга эҳтиёт бўлинг.

30 дан 40 баллгача: жуфтингизнинг сиз билмаган айрим жиҳатлари бор. Вақтни баҳона қилмай, салгина эътиборни кучайтирсангиз, турмушингиз тўкис бўлади.

20 дан 30 баллгача: эрингиз тўғрисида етарли маълумотга эга эмассиз. Муносабатингизни яна бир бор кўриб чиқинг. «Ичимдагини топ» одатидан воз кечсангиз, жуфтингиз сизга «очилади».

20 баллдан кам бўлса: ўрганишингиз керак бўлган нарсалар кўп. Аввало ёрингизни тинглай билинг. Истакларини хомхаёл сифатида қабул қилманг. Кузатувчанлик қобилиятингизни ишга солишингиз лозим.

ЮЛДУЗ тайёрлади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар