АсосийSUG'DIYONA

​Олимлар озишнинг янгича 4 усули ҳақида...

'​Олимлар озишнинг янгича 4 усули ҳақида...'ning rasmi

1. Гарвард университети олимлари ширинлик истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан ортиқча тана вазнга эга аёллар ўртасида антиқа тажриба ўтказишди. Иштирокчиларнинг ҳар бирига икки қисмга ажратилган шоколад тарқатилди. Тажриба шартига кўра ширинлик ўрамидан аста-секинлик билан олиниб, ейилди. Тадқиқот мақсади ширинлик ўрамининг иштаҳага қай йўсинда таъсир этишини текшириш эди. Маълум бўлишича, шоколад қутиси ёки ўрамидан ажратиб ейилса, тўйинганлик ҳисси кеч пайдо бўлади. Акси қилинганида эса иштаҳани назорат қилиш осон кечаркан.

2. Дунёга машҳур диетологлардан бири Брайан Ванзинк фикрича, кайфият билан иштаҳа бир-бирига узвий боғлиқ. Агар таомланиш олдидан яхши нарсаларни ўйласангиз, ортиқча егуликка эътибор бермайсиз. Аксинча, нохуш ўйлар билан таомланишни бошлаганда эса кўнгилдаги ғашликни тарқатиш учун ҳам таом билан ўзингизни овутасиз. Бу эса ортиқча сантиметрларни ҳадя қилади.

3. Карнеги — Меллон университетининг бир гуруҳ руҳшунослари хаёлан таомланиш дастурини ишлаб чиқишди. Бунга кўра пирожний, торт ва шу каби ширинликларни хаёлан истеъмол қилсангиз, иштаҳангизни жиловлай оласиз. Тўғри, бу усул салгина қийинроқ. Аммо тажриба қилиб кўрса бўлади.

4. Тана вазни билан муаммо бўлмаслиги учун Орегон университети олимлари вақти-вақти билан ўзингизни парҳезга зид иш кўришни тавсия этишмоқда. Масалан, бир ҳафтада бир марта музқаймоқ ёки шоколадли торт ейишингиз мумкин. ҳавотирланманг, бу усул иштаҳани назорат қилишда ёрдам берса берадики, семиришингизга йўл қўймайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар