АсосийSUG'DIYONA

​Қулупнайли парҳез! 4 кунда 3 кг. озамиз!

'​Қулупнайли парҳез! 4 кунда 3 кг. озамиз!'ning rasmi

Қулупнайли парҳезда ҳар куни 4 стакан қулупнай истеъмол қилиш талаб этилади. Қулупнай ширин бўлишига қарамай, унинг таркибида шакар (углевод) бошқа реза меваларга қараганда минимал даражада мавжуд.

Парҳез вақтида ширинлик, қандалот маҳсулотлари, нон мумкин эмас.

1. Перҳезнинг биринчи куни учун таомнома

Нонушта: 1 стакан қулупнай, яшил олма, 1 стакан ёғсиз кефир, бир ош қошиқ асал — ҳаммасини майда тўғраб, салат тайёрланг.

Тушлик: 1 стакан қулупнай. 2 та бодринг, 50 грам қайнатилган товуқ, яримта лимон шарбати, битта ёнғоқ, кўкатлар ва бир чой қошиқ ўсимлик ёғи билан салат тайёрлаб енг.

Толмачой: бир стакан қулупнай.

Кечки овқат: 1 стакан қулупнай, 100 гр. қайнатилган картошка, ўртача пиёз, 50 гр. ёғсиз творог, ярим стакан кефир ва яримта лимон шарбатидан салат.

2-кун

Нонушта: 1 стакан қулупнай ва 1 стакан кефир.

Тушлик: қулупнай қўшилган 3 та қуймоқ (шакар қўшманг)

Кечки овқат: 100 гр. карам ва бир стакан қулупнайдан салат.

3-кун

Нонушта: 1 стакан қулупнай.

Тушлик: 1 стакан қулупнай, яримта банан ва 100 гр. қайнатилган товуқ гўшти

Кечки овқат: 70 граммдан қайнатилган картошка, сабзи ва карамдан салат. 1 стакан қулупнай.

4-кун

Нонушта: 1 стакан қулупнай ва 50 гр. пишлоқ.

Тушлик: 1 стакан қулупнай, 100 гр. димланган балиқ гўшти, салат барги, ўртача пиёз ва 1 чой қошиқ ўсимлик ёғидан салат, 1 стакан қулупнай

Кечки овқат: 100 граммдан карам ва қулупнайдан салат.

Ёдда тутинг!!! Сурункали касалликлари бор инсонлар ушбу парҳезни парҳезшунослар билан маслаҳатлашган ҳолда қилишлари шарт. Қулупнайли парҳезни дам олиш кунлари ёки таътилда тутиш тавсия этилади, чунки кўп энергия йўқотасиз. Парҳезни 2 ой ўтибгина қайтариш мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар