АсосийSUG'DIYONA

​Қулупнайнинг 9 фойдаси

'​Қулупнайнинг 9 фойдаси'ning rasmi
  • Мева таркибида В1 витамини мавжудлиги сабабли қулупнай асаб тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
  • В2 витамини эса кўз нурига фойда.
  • Шарбати иштаҳани очса, мевасини мавсум давомида истеъмол қилиш юрак фаолиятини яхшилаб, иммунитетни оширади.
  • Кам калорияли бу мева қоматингизга асло хавф солмайди.
  • Қулупнай фолий кислотасига бойлиги сабабли хотирани мустаҳкамлайди.
  • Бир нечта меваларни эзиб, озгинга лимон шарбати қўшинг-да, сепкиллар устидан суртинг. Бу муолажани қулупнай мавсуми давомида амалга оширсангиз, сепкилларингиз кўзга ташланмайдиган бўлади.
  • 2-3 дона меваларни эзинг. 1 чой қошиқ асал қўшинг-да, яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра юзингизга суртиб, 10 дақиқа кутинг. Совуқ сув билан ювиш керак. Ёғли юз териси учун жуда фойдали.
  • Қулупнай меваларини эзиб, озгина майда туз қўшсангиз, ажойиб скраб тайёр бўлади. Айлана ҳаракатлар билан юзингизни уқалаб, скарбдан суртасиз-да, совуқ сув билан ювасиз. Кейин парваришловчи крем суртишни унутманг.
  • Қуруқ ва нормал юз териси учун эса ушбу ниқоб айни муддао. Қулупнайни сметана билан аралаштириб, юз терисига суртинг. Ажин тушишининг олдини олиб, юзни тетиклаштиради.
  • Бошқа янгиликлар