Зарур масаллиқлар (20 та учун): 100 гр. творог, 150 граммдан ун, қулупнай ва сариёғ, 50 гр. шакар, 1 дона тухум.
Тайёрланиши: 1. 50 граммдан шакар, ун ва сариёғни яхшилаб аралаштиринг. Қолган ун, творог, сариёғ ва тузни қўшиб, хамир тайёрланг. Хамирни ўртача қалинликда ёйиб, тўртбурчак шаклда тўғранг.
2. Қулупнайга қанд упаси сепиб, қошиқ ёрдамида эзинг. Кейин хамир ичига 2 чой қошиқдан солиб, конверт шаклида тугинг. Юзига тухум сариғи суртиб, сариёғли аралашмани сепинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 20 дақиқада пишади.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.






