АсосийSport

“Реал” ҳимоячиси ЕЧЛ финалигача тикланади

'“Реал” ҳимоячиси ЕЧЛ финалигача тикланади'ning rasmi

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳимоячиси Даниэль Кархаваль “Ювентус”га қарши кечадиган ЕЧЛ финалига қадар жароҳатидан бутунлай фориғ бўлади, деб ёзади Sports.uz нашри.

Marca нашрининг хабар беришича, футболчида оғриқнинг қайтиши кузатилмаса, у финал учрашувини илк дақиқалардан бошлаб ўтказа олади.

Иқтидорли ҳимоячи “Атлетико Мадрид”га қарши (3:0) ЕЧЛ ярим финал илк ўйинида жароҳат олганди. Тиббий кўрикдан кейин унда тизза ости мушакларининг иккинчи даражали шикастланини аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ва “Реал” ўртасидаги ЕЧЛ финали 3 июнь куни Кардифф шаҳридаги “Милленим” стадионида бўлиб ўтади.

Бошқа янгиликлар