Айниқса ёзда, аёллар чиройли кўйлак ва баланд пошнали пойабзал кийишни бошлаганда ушбу нохушлик яққол кўзга ташланади. Ундан халос бўлиш умидида хонимлар турли кремлар харид қиладилар, баланд пошнадан воз кечадилар. Биз эса қуйида варикозга таслим бўлмасликнинг халқона усуллари билан бўлишдик.
1. Пишмаган яшил помидорни олинг-да қоқ ўртасидан иккига бўлинг. Бўлакларни кенгайган томирлар устига суртиб, 2-3 дақиқага қолдиринг. Помидор яшил бўлиши шарт. Чунки айнан яшил помидорда соланин моддаси мавжуд, пишган помидорларда бу модда қолмайди.
2. Соланин моддаси табиий заxар. Шунинг учун ҳам пишмаган сабзавот ва меваларни ейиш ман этилади. Бироқ варикоздан халос бўлишда бу модда жуда қўл келади.
3. Муолажани 10 кун давомида, кунига икки мартадан бажарсангиз, натижага эришасиз. Помидорли компрессдан сўнг терига крем суртиб қўйинг, чунки помидор кислотаси терини қурутиб юборади.
4. Олма сиркаси ҳам варикоздан xалос бўлишда безарар воситадир. Паxтани сиркага ботириб олинг-да, варикоз устига қўйинг. Тўрт ҳафта давомида бир кунда 3 мартадан шу усулни қўлласангиз, нохушликдан xалос бўласиз.
5. Олма сиркаси помидордан ҳам кўра кўпроқ терини қуритади, шунинг учун, сиркани фақат қўл ва оёқдаги кенгайган томирлар учун ишлатинг.