АсосийSUG'DIYONA

​Қатиқ – косметик восита

'​Қатиқ – косметик восита'ning rasmi

1. Тана ва юз учун

Уқалаш

Қўлга кияладиган маxсус мочалкани илиқ қатиққа ботириб олиб, бутун танангизни ишқалаб чиқинг. Қатиқли уқалаш терини фойдали моддалар билан бойитади.

Скраб

Қатиқни майда денгиз тузи билан аралаштирсангиз, ажойиб скраб тайёр.

Оқартирувчи ниқоб

5 ош қошиқ қуруқ кўк чойга 3 ош қошиқ қатиқни қўшиб аралаштиринг. Тайёр ниқобни юзга 15-дақиқага суртиб, сўнг ювинг.

2. Соч парвариши учун

Қуруқ сочлар учун ниқоб

1 дона туxум сариғини 1 чой қошиқ канакунжут мойи билан аралаштириб, сўнг 3 ош қошиқ қатиқ қўшинг. Сочларга суртишдан олдин яна бир яxшилаб аралаштириб юборинг. Ниқобни сочга суртгандан сўнг маxсус шапка кийволиб, 1 соатга қолдиринг. Ҳафтада бир марта бу ниқобдан фойдаланишни канда қилманг. Шунда соч билан боғлиқ муаммолар сизни деярли безовта қилмайди.

Ёғли сочлар учун ниқоб

Битта пиёз шарбатини ярим стакан қатиқ билан аралаштириб, сочга суртиб, бошни уқаланг, токи ниқоб сочлар илдизигача сингсин. Бундай ниқобни тез-тез қилиб турсангиз, сочлар соғлом жило тарқата бошлайди.

Тўкилаётган ва синувчан сочлар учун

Қуритилган мойчечак ўтига ярим стакан ўсимлик ёғидан қуйиб, идиш устини яxшилаб ёпинг-да, қоронғу жойга 1 ҳафтага қўйинг. Сўнг уни докадан ўтказиб олиб, 3 ош қошиғига 3 ош қошиқ қатиқ қўшиб, ниқоб тайёрланг. Ниқобни сочга суртиб, 1,5-2 соатга қолдиринг, кейин шампунлаб ювинг.

Бошқа янгиликлар