Бугунги кунга қадар “Атлетик Бильбао” клубини бошқариб борган мутахассис Эрнесто Вальверде расман “Барселона” клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди.
Каталонияликлар президенти Хосеп Мария Бартомеу иштирокида ўтган махсус матбуот анжуманида бу ҳақда расман маълум қилинди. Луис Энрике эса ўз лавозимини тарк этди.
53 ёшли мураббий футболчилик фаолияти давомида (1988-1990 йиллар) “Барселона” шарафини ҳимоя қилган. Вальверде мураббий сифатида “Эспаньол”, “Олимпиакос”, “Вильярреал” ҳамда “Валенсия”да ҳам ишлаган.






