1

​Совуқ душ қабул қилиш учун 5 сабаб

САЛОМАТЛИК 03.06.2017, 11:38
Теглар: Саломатлик
​Совуқ душ қабул қилиш учун 5 сабаб

1. Қон айланиши яхшиланади

Совуқ душ танада қон айланишини тезлаштиради. Бу юрак-қон томир тизими учун фойдали ва қон босими ошишида, веналарнинг варикоз кенгайиши каби касалликларнинг олдини олишда ёрдам бериши мумкин. Мияда қон айланишининг тезлашиши эса унинг бенуқсон ишлашига хизмат қилади.

2. Энг яхши антидепрессант

Адреналин ошиши ва переферик асаб толалари орқали содир бўладиган кўп сонли электр импульслари тушкунликка қарши кучли таъсир кўрсатади. Совуқ таъсирида симпатик асаб тизими фаоллашади ва организмда тушкунликни йўқотувчи ноадреналин деб номланадиган кимёвий модда ажралиб чиқиши кучаяди. Ва бу тушкунликни бартараф этади.

3. Тери ва сочларга яхши таъсир кўрсатади

Соч синишининг олдини олиш ва жилоланиши учун бошни совуқ сувда ювиш кераклигини эшитганмисиз? Иссиқ сув тери ва сочларни қуритиб юборади, совуқ сув эса эгилувчанлик хусусиятини оширади. Шунингдек, бош териси тиришишининг олдини олади.

4. Куч бағишлайди

Спорт машғулотлардан сўнг совуқ сувга шўнғийдиган ёки муздек душ қабул қиладиган спортчилар кейинги машғулотларда янада яхшироқ натижаларга эришишлари аниқланган. Совуқ сув жисмоний зўриққан организмни тез тикланиши ва кучга тўлишига ёрдам беради.

5. Руҳий қувватни оширади

Иссиқ сувни ўчириб совуқ сувда чўмилиш ёки муздай дарёга шўнғиш жасорат ва руҳий тайёргарликни талаб қилади. Танангизни бундай кутилмаган ҳолатга қанчалик кўп туширсангиз, у бошқа ўзгаришларга ҳам шунчалик осон кўникиб боради. Қисқаси, иродангиз мустаҳкамланади!

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1