АсосийSport

Ўртоқлик ўйинлари. Германия ва Исроил сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилди (Видео)

'Ўртоқлик ўйинлари. Германия ва Исроил сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилди (Видео)'ning rasmi

Шу кунларда бир қатор мамлакатларда ФИФА кунлари муносабати билан терма жамоалар иштирокида ўртоқлик ўйинлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Европа минтақасида Дания терма жамоаси кеча ўз уйида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия билан куч синашди. Қизиқарли кечган ушбу баҳс 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Дания – Германия 1:1

Голлар: 1:0 – 18 Эриксен, 1:1 – 88 Киммих.

Яна бира ўйинда ЖЧ–2018 йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Исроил ўз майдонида Молдова терма жамоасини қабул қилди. Ушбу учрашув ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Исроил – Молдова 1:1

Голлар: 0:1 – 51 Гинсарь, 1:1 – 90, Саар (пенальти).

Бошқа янгиликлар