1

​Мустаҳкам соғлиқ сари 10 қадам

САЛОМАТЛИК 14.06.2017, 12:39
​Мустаҳкам соғлиқ сари 10 қадам

Камроқ хасталикка чалиниш учун ҳаёт тарзингизни бутунлай ўзгартиришингиз шарт эмас! Шунчаки, баъзи зарарли одатларингизга янгича тус берсангиз бас...

1. Кўпроқ сайр қилинг

Тоза ҳаводаги сайр кайфиятни кўтариб, ишчанлик ҳиссини оширади. Тўғри овқатланиш натижасида эса ортиқча вазндан халос бўласиз. Сайрни спорт билан уйғунлаштирсангиз нур устига аъло нур. Масалан, оила аъзоларингиз билан бадминтон ёки копток ўйнашингиз мумкин.

2. Тонгни бир стакан қайнаган сув билан қарши олинг!

Уйқудан туриб, юз-қўлингизни ювгач, оч қоринга бир стакан қайнаган сув ичинг. Бу овқат ҳазм қилиш системасини фаолиятини яхшилаб, ошқозонга оғир ботадиган таомларни хазм қилишга имкон яратади. Бу ҳаракатингиз билан нафақат ошқозон ва ичак, балки моддалар алмашинувини ҳам яхшилайди.

3. Ҳар куни бир қисм ёнғоқ енг

Ёнғоқ таркибидаги минераллар, витаминлар ва фойдали ёғ кислотиси асабни тинчлантиради. Ҳаттоки саратон ҳужайраларини ривожланишининг ҳам тўхтатади. Ёнғоқ калорияга бой, бироқ уни куннинг биринчи қисмида истеъмол қилса, қоматга салбий таъсир кўрсатмайди.

4. Оёғингизни муздек сувда чайинг

Тонгда ванна қабул қилиш, иммунитетни мустаҳкамлайгина қолмай, моддалар алмашинувини ҳам таъминлайди. Бордию эринсангиз, ишни ҳар куни оёқларингизни 3 секунд муздек сувда тутиб туришдан бошланг.

5. Ҳафтада икки маротаба ёғли балиқ енг!

Ёғлиқ балиқ таркибида соғлиққа фойдали бўлган Омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Бу модда юрак ва қон томирлари фаолияти учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Агар балиқни хушламасангиз, бошқа турдаги денгиз маҳсулотларини истеъмол қилинг!

6. Қўлингизни тез-тез ювинг

Одатда касалликларни йўталаётган ҳамкасбимиздан эмас, ювилмаган қўлимиз сабаб орттирамиз. Қўлимиз билан юзимизни ушлаймиз, натижада бурун, кўз ва оғиздаги микроблар ичимизга тушади. Шунинг учун овқатдан олдин, бирон ишни тугатгач, транспорт воситаларидан тушгач албатта қўлингизни ювинг!

7. Йил бўйи витаминларни истеъмол қилинг

Витаминларни фақатгина баҳор ва кузда ичиш керак, деган гап нотўғри. Организмимиз йил бўйи витаминларга муҳтож. Ва ҳеч қандай маҳсулот билан уларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди. Бироқ унутманг, витаминларни шифокорларнинг тавсияси билан қабул қилиш лозим.

8. Менюингизга бўтқани ҳам қўшинг!

Бошоқли ўсимликлар витамин ва минералларга бой. Шу боис ҳам бўтқани ҳар куни истеъмол қилиш керак.

9. Кунда 5 дақиқа елкангизга вақт ажратинг

Агар кун бўйи ўтириб ё тик туриб ишлайдиган ходимлар сирасига кирсангиз, хойна-хой умуртқа поғонаси билан боғлиқ касаллик бегона бўлмаса керак? Мушкулингизни елгангизга аталган ҳар кунги жисмоний машқ енгиллаштиради.

“Мушук” машқи. Тўртоёқлаб туринг, орқангизни тепага кўтаринг ва бошингизни пастга туширинг. Шу ҳолатда 5-10 секунд туринг. Сўнг орқангизни пастга тушириб, бошингизни тепага кўтаринг. Бу машқларни 5 маротаба такрорланг.

“Қуёш чиқиши” машқи. Оёларингизни елка кенглигида очинг. Қўларингизни тепага кўтариб, потолокка интилинг. Мазкур машқни ҳам 5 марта такрорланг.

10. Ҳар кунги аччиқ шоколаддан бош тортманг!

Таркибида какао қанча кўп бўлса, шунча фойдали. Какао қон босими ва қондаги холестерин миқдорини пасайтирадиган полифенол бор. Бундай шоколадни ҳар куни ейиш зарар қилмайди. Шундай бўлсада, меъёр чегарасидан ўтманг. Йўқса, у ўз аксини қоматигизда топиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1