АсосийSUG'DIYONA

​Тайёр тагликлар насл кушандасими?..

'​Тайёр тагликлар насл кушандасими?..'ning rasmi

Ўтган асрда ҳаётимизга қўл телефону компьютер ва кондиционерлар қаторида Ғарбнинг йирик ишлаб чиқариш компанияларининг ўзига хос “кашфиёти” ўлароқ, болалар тагликлари ҳам ҳам кириб келди. Гарчи улар маълум жиҳатдан биз учун қулайликлар яратган бўлса-да, бугунги кун олим ва мутахассисларига уларнинг инсон саломатлиги учун зарарли хусусиятлари ҳам маълум бўлмоқда. Бугун биз айнан болалар тагликлари хусусида ўз мулоҳазаларимизни билдириб ўтсак.

Бешик боласи - бек бола

Натижада бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган бешик, тувак, сумаклар ёш оналар учун бегона бўлиб қолди. “Бешик” сўзи дастлаб Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғатит турк” асарида учрайди. Дастлабки ёзма ёдгорликлардаёқ бешикнинг тилга олиниши унинг жуда қадим тарихга эга эканлигини ва Маҳмуд Қошғарийдан анча илгари ҳам бу муҳим мосламанинг мавжуд бўлганлигини кўрсатади.

“Бешик боласи – бек боласи” деб бежиз айтилмаган. Бешикнинг жуда кўп афзалликлари бор. Бешикда ётган бола тинч ухлайди, чунки ҳар соатда болани уйғотиб, тагини қуруқлаб, йўргакни алмаштиришнинг ҳожати йўқ. Бешикда ётган бола кам шамоллайди, чунки бола устининг очилиб қолиш хавфи йўқ. Қорин доим иссиқ туради, ичак касалликлари кам бўлади...

Бешикда улғайган бола, барча тартиб қоидаларги риоя қилинганда, соғлом ва хушқомат бўлиб ўсади. Бешикдаги боланинг таги доимо қуруқ бўлади. Чунки тувак ва сумак ҳаётий зарур хизматларни бекаму кўст бажаришади.

Тайёр тагликларнинг “каромати”

Сунъий материаллардан ишланаётган турли маркадаги махсус тагликлар ҳам бугунги кунда тувакнинг ҳам сумакнинг вазифасини бажаради. Ичкари томондан намликни ўзига шимиб оладиган мато чақалоқнинг баданига ёпишиб туради. “Таглик”нинг ичидаги намликни шимадиган кимёвий ашё кальций гидрофосфат шунингдек “таглик”ка шимдирилган хушбўй кимёвий препарат ҳам боланинг баданига шимилади. Буниси ҳали ҳолва, энг катта зарар махсус таглик кийдирилган чақалоқ уруғдони танага ёпишиб ҳарорати кўтарилади ва ундаги эркаклик уруғи қизиб, яроқсиз ҳолатга келишиэҳтимоли кучли. Натижада бу турли касалликлар келиб чиқишига, айниқса бепуштлик, наслсизликка замин ҳозирланади.

Бу фикримизни тан олмайдиганларга биз шундай иддао келтирамиз: табобатимизда ҳам, замон тиб илми адабиётларида ҳам уруғдондаги ҳарорат тана ҳароратидан доимо паст бўлиши ёзилган. Инсон танаси ҳарорати 37 оС даража бўлса, уруғдон ҳарорати 34 оС даражадан ошмас экан. Тана ҳарорати 40 оС дан кўтарилганда ҳам уруғдон ҳарорати доимо бир хил 34 оСда туради.

Миллат келажагига таҳдид

Ана энди махсус тагликнинг чақалоқ танасига ёпишиб, танани ва айниқса уруғдонни қиздириши натижасида йиллар давомида келиб чиқадиган оғир оқибатлар ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Махсус тагликни илк бор инглиз хонимлари қўллашган. Орадан жуда кўп йиллар ўтгандан кейин, ХХ асрнинг иккинчи ярмида Англия ва Франциянинг мустамлака мамлакатларида “таглик”сиз ўсган авлоднинг Европага кириб келганидан кейингина европаликлар махсус тагликнинг нақадар зарарли матоҳ эканлигини англаб етишган. Европа медицинаси ана ўшандагина танадан алоҳида жойлашган – эркакларнинг уруғдонини қиздириб бўлмаслигига ўз эътиборини қаратди.

Буюк бобокалонимиз – табиб Абу Али Ибн Синонинг минг йил аввал ёзиб қолдирган “Эркаклик уруғдонини қиздириш наслсизликка олиб келади” деган гапларига амал қилган халқимизнинг бешикда ўсган болалари учун наслсизлик бегона эканлиги ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Муҳаммаджон Ҳамроев,
Ўзбекистон халқ табобати академияси

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар