1

​Организмнинг 8 посбони!

САЛОМАТЛИК 19.06.2017, 10:07
​Организмнинг 8 посбони!

ОЛМА Ҳар куни 2 тадан яшил олмани пўсти билан бирга истеъмол қилинг.

БАНАН – Қоринда оғирлиқни ҳис этиб, иштаҳангиз бўлмаса, 1 та банан ейишингиз мумкин.

УЗУМ – Ҳафтада бир марта «узумли кун» ташкил этиб, оқ ва қора узум навидан маза қилиб, есагнгиз, организмингиз тозаланиб, тиқинлардан ҳалос бўлади.

КАРТОШКА – Совуқ сувда яхшилаб чайиб, сўнг қайнатиб пишириб олинг. Пўсти билан истеъмол қилсангиз, ҳам тўйимли ҳам меъда фаолиятини яхшилайди.

ЛИМОН ШАРБАТИ – юз ва қўл терингиз қуруқлашиб, қавариб қолаётгандек туюлса, эрталаб ярим стакан лимон шарбатига шунча миқдорда қайнатиб илитилган сувни аралаштириб, ичиб олинг.

САБЗИ – қабзият безовта қилса, ҳар куни эрталаб 1 пиёла янги чиқарилган сабзи шарбатини ичинг. Шунингдек, жигар фаолияти ўзгаришларида ҳам сабзи шарбати асқотади.

ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ – кўп миқдорда дори воситалари қабул қилишингизга тўғри келган бўлса, кунора янги чиқарилган лавлаги шарбатини ичинг. Ушбу сабзавот жигарни тозалаш ҳусусиятига эга.

САРСАБИЛ (СПАРЖА) – мазкур сабзавотни салат кўринишида истеъмол қилиш буйракка фойдали ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1