1

​Гилос, ўрик ва малина ёрдамида даволанинг!

САЛОМАТЛИК 20.06.2017, 10:25
Теглар: Саломатлик
​Гилос, ўрик ва малина ёрдамида даволанинг!

Гилос, ўрик, малина… жаннатмакон юртимизнинг боғларию расталарини тўлдириб турган бу мевалар организмимизни витамин ва минераллар билан тўйинтиради. Шу билан бирга, уларнинг таркибидаги шифобахш моддалар, турли касалликларни даволашда фойдали.

Ошқозонга, юқори қон босимига фойдали ГИЛОС

Юқори қон босимидан қийналувчилар кунига Р-фаол моддаларга бой бўлган гилосдан 250-300 гр. ейишлари керак. Артрит, ревматизм, подагра каби касалликлар бўғинларингизга оғриқ берса, кунига ҳеч бўлмаганда 10-15 дона гилос енг. Шунингдек, гилоснинг мевабанди ҳам фойдали: бир литр сувни қайнатинг, унга бир ҳовуч мевабандини солиб, паст оловда 7 дақиқа қайнатинг ва оловдан олинг. 20 дақиқа тиндиргач, докадан сузиб олинг. Дамламани кунига ярим литрдан бир литргача ичиш мумкин.

Овқат ҳазмини яхшилаш учун эса гилосли компот фойдали. Шу сабабли агар ҳазм борасида муаммо ҳис қилсангиз, қиш кунларига бир неча банка гилос компоти ғамлаганингиз маъқул. Таркибидаги кислота паст бўлгани сабабли олчадан фарқли ўлароқ, гилос жиғилдонни қайнатмайди. Шу боис гастрит, ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак яраси билан оғриган беморлар ҳам қўрқмай гилос ейишлари мумкин.

Мумкин эмас! Қандли диабет ва ичак тиқилиши билан боғлиқ касалликларга чалинган беморларга тавсия қилинмайди.


Юракка қувват ЎРИК

Ўрик шарбати ортиқча вазнли аёллар учун фойдали. Шунингдек, у сийдик ҳайдайди ҳамда инфекцияларга қарши таъсирга эга. Камқонлик ёки ич қотишидан азият чеккан беморлар учун ҳам яхши фойда беради. Қон томирларингиз бақувват, иммунитетингиз баланд, юрагингиз бақувват ва қон босимингиз меъёрида бўлишини истасангиз, кунига 3-4 дона ўрик енг.

Кўриш қобилиятингиз паст бўлса, кунига ярим стакан ўрик шартаби ичинг. Бу камқонликни ҳам даволайди.

Қандли диабет ва юрак касалликларида: 50 гр. ўрикни 1 стакан қайнаган сувга солиб, 2-4 соат тиндириб қўйинг. Дамламани кунига 3 маҳал ярим стакандан ичинг.

Мумкин эмас! Қандли диабет, ошқозон-ичак яраси билан оғриган беморлар ўрикни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлишлари лозим.

Қонни кўпайтирувчи МАЛИНА

Шамоллашга қарши беқиёс шифо манбаи ҳисобланган малина фитостерин моддаларига бой. Бу модда атеросклероз ривожланишининг олдини олади. Баъзи уй бекалари малинадан мураббо ҳозирлаганда уни эзиб, дока (ёки элак)дан чиқариб, уруғчаларидан тозалашади. Бундай қилмаганингиз маъқул, чунки стерин моддаси малинанинг айнан уруғчаларида жойлашган.

Малина барглари ҳам тери касалликларига даво бўлади. Тибетда малина барглари билан простата безини даволашда ёрдамчи дамлама тайёрлашади: ярим литр сувга 2 ош қошиқ қуритилган малина баргларини солиб, ярим соат давомида паст оловда қайнатилади. Дамламани бир соат тиндириб, ярим стакандан кунига 3 маҳал ичилади.

Мумкин эмас! Малина аллергияни қўзғатиши мумкин. Шунингдек, подагра, буйрак касалликлари, гастрит ва ошқозон ярасига чалинган беморлар эҳтиёт бўлганлари маъқул.

Кавсар АСҲОБОВА тайёрлади

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1