Гоҳида режалаштирган ишларимиз биз истагандек амалга ошмаса, тушкунликка тушиб қоламиз. Агар бу ҳол бир неча марта такрорланса, «ниманидир ўзгартиришим керак» дея ўйланамиз. Аслида, ўзгаришлар қилишнинг фурсати етганини қачон англаб етамиз? Ўзимизга сезиладими бу жараён? Ўзгаришлар бизга қанчалик керак?
Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, ўзингизни текшириб кўринг.
- Ҳозирги иш фаолиятингиздан мамнунмисиз?
- Режангиз сиз истагандек бўлмаса, асабийлашасиз?
- Ўзингизни – ўзингиз назорат қилишингиз кўпинча панд беради.
- Атрофингиздагилар қарши бўлишса ҳам ўз фикрингизда қоласизми?
- Характерингиздан келиб чиқиб, ўзингизга ҳам ёқмаган бирор одатингиз борми?
- Дўстларингиз сиз ҳақингизда ҳазил қилишларига индамай қараб туроласизми?
- Оилангиздаги муаммоларни осон ҳал қилоласизми ёки бунинг аксими?
- Нотаниш давраларга осон қўшилиб кетасизми?
- Қоматингиз ўзингиз истагандекми?
- Ширинлик егингиз келса, аввал унинг калориясини чамалаб оласизми?
- Хаёл суришни ёқтирасизми?
- Пластик жарроҳ ёрдамидан фойдаланишни истармидингиз? Айтайлик, ташқи кўринишингизга бирор ўзгартириш киритиш учун.
- Спорт зали ёки фитнесс машғулотларига қатнашасизми?
- Кўзгу қаршисида ўз аксингизни томоша қилишни ёқтирасизми?
1. Ҳа – 1 балл; Йўқ – 0 балл
2. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл
3. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл
4. Ҳа – 1 балл; Йўқ – 0 балл
5. Ҳа -0 балл; Йўқ – 1 балл
6. Ҳа -1 балл; Йўқ – 0 балл
7. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл
8. Ҳа – 1 балл; Йўқ- 0 балл
9. Ҳа- 1 балл; Йўқ -0 балл
10. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл
11. Ҳа – 0 балл; Йўқ-1 балл
12. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл
13. Ҳа – 0 балл; Йўқ – 1 балл
14. Ҳа – 1 балл; Йўқ – 0 балл.
Натижа:
Тўплаган балингиз 0дан 4гача бўлса: Ҳаётингиздани унчалик мамнун эмасдексиз. Бирор нима ўзгартирмасам бўлмайди, дейсизу, аммо ўша сизга керакли нарсани тополмайсиз. Ўзингизни танқид қилаверманг. Муаммолар фақат сизда эмас, бошқаларда ҳам бор. Ўзгартиришни ўзингиздан бошланг. Назоратни камайтиринг, ҳиссиётларингизги изн беринг, йиғланг, кулинг, истасангиз бақиринг. Бироқ барчасини ичга ютаверманг.
Тўплаган балингиз 5дан 9гача бўлса: Вақти-вақти билан қилаётган ишингиз, ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмайди. Аммо сизда ирода кучли. Хоҳласангиз, катта ўзгаришлар қилоласиз. Бироқ ишни нимадан бошлаш кераклигини аввалдан ўйлаб олинг.
Тўплаган балингиз 10дан 14гача бўлса: Ҳаётингиздан мамнунсиз. Бордию ишларингиз режа асосида бўлмаса ҳам тушкунликка тушмай, ҳаммасини қайтадан бошлоласиз. Чунки ўзингизга ишончингиз кучли. Агар бирор нимани ўзгартириш керак бўлса ҳам бу иш учун ҳозир мавриди эмас. Вақти соати келганида ўзингизга кераклигини истагингизга кўра ўзгартиришингиз мумкин.






