Ўзингиз энг севган мева ва сабзавотларни танланг. Парҳез 7 кунга мўлжалланган. Ҳар бир кунингиз маълум бир сабзавот ёки мевага «бағишланади».
Душанба
Бодринг ва помидорли кун
Кун давомида фақат бодринг ва помидор енг.
Сешанба
Мевалар куни
Бирор бир ўзингиз энг севган мева турини танланг ва кун давомида фақатгина шу мевани истеъмол қилинг. Меванинг асосий қисми тушликка тўјри келгани маъқул. Шунингдек, кефир ёки ёјсиз йогурт ҳам ейишингиз мумкин.
Чоршанба
Реза мевалар куни
Ўзингизга ёқимли бўлган реза мевани (қулупнай, гилос, малина) танланг ва фақат шу мевани истеъмол қилинг. Шунингдек, гиёҳли дамлама ёки кўк чой ҳам ичишингиз мумкин.
Пайшанба
Кефир ва творогли кун
Бугун фақат сутли маҳсулотлар танаввул қилинг. Ҳар 2-3 соатда 1 стакан кефир ичинг. Нонушта ва тушлик пайтида 100 гр творог ҳам ейишингиз мумкин.
Жума
Сабзавот куни
Картошка, қовоқча, булјор қалампири, исталган сабзавот турини танланг ва хоҳ пиширилган, хоҳ пишмаган ҳолатда истеъмол қилинг. Шунингдек, помидор, бодринг ва карам ҳам ейишингиз мумкин. Кўпроқ кўк чой ичинг.
Шанба
Резавор мевалар куни
Бугун бир эмас, бир нечта реза меваларни ейишингиз мумкин ва ҳатто тушлик пайтида 100 гр творог ейишингизга ҳам рухсат берилади. Ичимликлардан эса гиёҳли дамлама ёки кўк чой.
Якшанба
Шарбатлар куни
Бутун ҳафта давомидаги энг қийин кун. Кун давомида ҳеч нарса емайсиз, фақат турли сабзавотлардан қилинган шарбатларни ичишингиз мумкин. Агар очликка жуда ҳам чидай олмасангиз – 100 гр ёғсиз творог ейишингизга рухсат берилади.
Диққат: ҳар қандай парҳезни тугаллагандан сўнгра ошқозонни тўлатиб оғир овқат еманг, бу ҳазм қилишни бузади. Юқорида келтирилган парҳез турлари эса енгил бўлиб, ошқозон оддий овқатга ўрганиши учун аввалига енгил овқатлар тановвул қилинг.