«Ёз қуёшида мазза қилиб қорайиб олиш керак, ёз офтоби фойдали», дейишади. Қуёшли кунларда ҳамма дала-ҳовли ёки дам олиш масканларига шошилади. Совуқ қиш, инжиқ баҳор ҳавосидан сўнг қуёшли кунлар кишига ўзгача лаззат бағишлайди. Аммо шу билан бирга, терингизни ультрабинафша нурлари зарарларидан асрашни ҳам унутманг.
Тери қандай қораяди?
1. Қуёш нурлари терини енгил қизартиради. Бу одатий ҳолат ҳисобланиб, терининг офтоб нурига нисбатан таъсирчанлиги белгисидир. Аммо тери қаттиқ қизарса, ҳарорати кўтарилса, ўзингизни ёмон ҳис қила бошласангиз, бу қуёш нурлари остида керагидан кўп қолганингиздан нишона.
2. Қуёш нурлари остида бир неча соат қолганингиздан кейин тери фаол равишда меланин пигменти ишлаб чиқара бошлайди. Бу терини муҳофаза қилувчи механизми бўлиб, меланин терини қорайтириб, қуёш нурларининг бир қисмини ўзига сингдиради. Шунингдек, офтоб нурлари остида тери ўз намлигини йўқотиб, қуруқлаша бошлайди. Бу ҳолатда терини фаол равишда намлантириб туриш муҳим.
3. 48 соатдан кейин терида қорая бошлайди. Эҳтиёткор бўлинг: терининг очиқ қисмларида ачиштирувчи тошмалар пайдо бўлса, антигистамин дори воситалари қабул қилиш даркор. Чунки бу офтоб нурларига нисбатан аллергия бўлиши ҳам мумкин. Агар бу қуёш нурларига аллергия бўлса, офтобда тобланмаган маъқул. Шунингдек, терига махсус SPF факторли қуёш нурларидан ҳимояловчи кремлар суртиб юриш керак.
4. Қуёшда тоблана бошлаганингизнинг 7-куни «загар» энг фаол нуқтасига бориб етади. Тери бронза рангига кириш билан бирга устки қатлами қалинлаша бошлайди. Бу — терининг ультрабинафша нурларига қарши ҳимоя реакцияси.
5. Қуёш ванналари қабул қилганда организм махсус ферментлар ишлаб чиқара бошлайди. Чунки офтоб нурлари остида тўқималарни шикастлаш натижасида терининг тез қарашига олиб келувчи радикаллар пайдо бўлади.
6. Аммо офтоб нурлари кўпайиб кетса, организм қуёш нуридан шикастланган тўқималарни тиклаб улгурмай, тери сўлийди. Энг аввало ортиқча қуёш нурларидан иммунитет оқсай бошлайди. Шунингдек, тери саратони — меланома юзага келиш хавфи ҳам ортади.
Қорайиш ва наслият
Афсоналар
Ҳар доим ҳам эмас. Йил давомида қорайиб юриш эса (масалан, солярий ёрдамида) тери учун зарарли. Тери қалинлашиб, чўзилувчанлигини йўқотади, қуруқлашиб кетади. Қуёш нури остида кўп бўлиш иммунитетни тушириб, организмнинг гормонал ҳолатида ўзгариш рўй беришига ҳам олиб келади. Шунингдек, қуёш тиғида кўп бўлган аёлларда ҳомиладор бўлиш хусусияти камайиб бориши илмий тасдиқланган.
Офтобда ҳафтада 2-3 марта 15 дақиқадан тобланиш организм учун фойдали бўлиб, тананинг D витамини билан тўйиниши, кайфият кўтарилиши ва иммунитет мустаҳкамланиши учун кифоя.
Тана қуёш нурлари остида бир хилда тобланиши учун…






