1

Иссиқ кунларда уйқусизлик қийнаса...

САЛОМАТЛИК 29.06.2017, 10:18
Иссиқ кунларда уйқусизлик қийнаса...

Баъзилар ёзнинг жазирама кунларида бехаловат бўлишади, кечалари ухлолмай чиқишади. Бундай вақтда шифокорлар салат (коҳу) баргларини кўпроқ ейишни тавсия қилишади.

Римлик машҳур ҳаким Гален кексайган пайтида уйқусизлик дардига чалинган ва салат барглари ёрдамида даволаниб, бу касалликдан қутулган экан. Халқ табобатида салат асаб тизимини тинчлантирувчи ва уйқу чақирувчи доривор ўт сифатида қадрланади.

Салат баргини янгилигида кўпроқ истеъмол қилинг. Унинг ним яшил баргларини қиш учун қуритиб қўйсангиз ҳам бўлади. Ана шунда бу доривор ўт уйқусизликни енгишда сизга йил давомида фойда келтиради.

Рецепт: 3-4 ош қошиқ қуритилган салат баргига бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйинг. Бир ой давомида ҳар куни 2-3 маҳал илиқ ҳолда бир стакандан ичиб турсангиз, самараси яхши бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1