Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоанинг уэльслик футболчиси Гарет Бэйлнинг трансфер нархини маълум қилди.
Diario Gol нашрининг ёзишича, 27 ёшли футболчини ўз сафида кўришни истаган жамоа бунинг учун 100 миллион евродан кечишига тўғри келади.
Аввалроқ, Бэйлга "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари жиддий қизиқиш билдирганлиги маълум қилинган эди.