Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Мадриддан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
“Қироллик клуби” “Бетис” клубида Дани Себальосни харид қилиш туфайли колумбиялик шундай қарорга келан. Унинг фикрича, “Реал”да қолишдан ҳеч қандай мақсад йўқ.
Қайд этиш жоиз, айни вақтда Хамес Родригесга “Манчестер Юнайтед”, ”Челси” ва ПСЖ клублари даъвогарлик қилмоқда. “Реал” уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.