Мадриднинг “Реал” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос 9-бор ота бўлиш бахтига муяссар бўлди, деб хабар бермоқда Sports.uz.
Ушбу ҳафтада унинг 44 ёшли рафиқаси Мариана Лукон собиқ футболчига қизалоқ туҳфа этди. Янги туғилган чақалоққа Марина исми қўйилди. Бу унинг ушбу хотинидан иккинчи фарзанди саналади.
Одил Ахмедовнинг "Анжи"даги собиқ жамоадоши биринчи никоҳидан 3 та ва бошқа аёллардан яна 4 нафар фарзанди мавжуд.