“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл янги мавсумда ўзининг асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олиши осон кечмаслигини тан олди.
“Реал”нинг асосий таркибига қайтишим осон бўлмаслигини биламан. Лекин, шунга қарамасдан бу жамоада ўйнаб келяпман. Шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қачон “Реал”дан кетиш ҳақида ўйламаганман”, - деди уэльслик футболчи.
Бэйл ўтган мавсумнинг жуда кўп қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди. У якунланган мавсум Испания чемпионатининг жами 1 9та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган.