1

​ФИНЛЯНДИЯЛИК ОЛИМЛАР КЎЗ ПАРДАСИНИ ИХТИРО ҚИЛИШДИ

HI-TECH 24.07.2017, 11:10
​ФИНЛЯНДИЯЛИК ОЛИМЛАР КЎЗ ПАРДАСИНИ ИХТИРО ҚИЛИШДИ

Кўз инсоннинг энг муҳим ва мураккаб аьзоси ҳисобланади. Бугунги кунда мана шу муҳим аьзо билан боғлиқ кўплаб кассалликлар борлиги барчамизга маълум.

Олимларнинг таькидлашича ҳозирда кўз билан боғлик кассалликларнинг кўп қисми ўта ёруғликка ёки қоронғуликка узоқ қарашдан келиб чиқаётган экан. Масалан, ўзимиз ҳам бир кунда уяли алоқа воситамизга неча маротаба қарашимизни ҳисобласак, кўз касалликларининг асосий қисми қаердан келиб чиқаётганини тушунамиз. Яқинда Финландия олимлари ўта ёруғликдан ва қоронғуликдан кўз соҳасини асровчи янги кўз пардасини ўйлаб топишди. Бу ихтиро Тампер технология университети профессори Арри Приймяги ва у бошчилигидаги олимларга тегишли бўлиб, улар бунга кўп йиллик саьй-ҳаракатлари натижасида эришишди. Янги кўз пардаси инсонларда юзага келаётган касалликларни камайтиришга хизмат қилади ва у айнан шунинг учун яратилган деб таькидлайди лойиҳа рахбари профессор Арри Приймяги. Ҳозирда янги кўз пардасини қайта синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Синовлар самарали якунлангач, у омма эьтирорига ҳавола қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1